Нима учун товарларни экспортга реализция қилишдан олинган ҳажмларга фойда солиғининг ноль даражали ставкаси қўлланилмайди

preview

СКнинг 337-моддаси 8-қисмига мувофиқ ноль даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкасини, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар жами даромаднинг камида 15%ини ташкил этса, қўллаш мумкин. Бироқ айрим солиқ тўловчиларнинг фикрига кўра, электрон ҳисоботлар дастури “0%” ставкадан фойдаланиш имкониятини бермаслик учун атайин экспортдан олинган дармадлар кўрсаткичларини камайтирмоқда. Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гульнара ЭРГАШЕВА тушунтирди:

 

- Мен ҳам кўпинча  бундай фикрни эшитишимга тўғри келмоқда. Бироқ дастур ҳаммасини тўғри ҳисоблайди, солиқ тўловчиларнинг ўзлари адашишмоқда.

Қоидага кўра, улар ички бозорда ва экспортга сотилган товарлар бўйича соф маълумотлардан келиб чиққан ҳолда экспорт улушини ҳисоблаб чиқарадилар.

Бироқ СК нормасига эътибор қаратинг: унда айтилишича, экспортдан олинган тушум жами даромаднинг 15%дан ортиғини ташкил этиши керак. Жами даромад эса - бу реализация қилишдан олинган соф тушум эмас, у СКнинг 297-моддасида белгиланган қоидалар бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Кўринадики, жами даромадни ҳисоблаб чиқаришда, товарлар ва хизматларни реализация қилишдан олинган даромаддан ташқари, яна 26 тадан ортиқ даромад турлари ҳисобга олинади. Буларнинг барчаси, табиийки, дастур томонидан ҳисобга олинади ва ушбу даромадларнинг салмоғи жами даромадда экспорт улушини аниқлашда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Айниқса бу мамлакатда ва хорижда товарларни сотишдан олинган тушумнинг нисбати, натурал ифодада 15% ва 85% кўрсаткичларига яқин бўлганда сезиларли бўлади.

Шундай экан, ҳар доим 0%ли ставкани қўллаш мумкин бўлиши учун фақат экспорт ҳажмини оширишни тавсия қилиш қолади. Улар мамлакат ичида реализация қилиш ҳажмларидан жиддий устун бўлиши керак.