Адлия вазирлиги иш ҳақи тўланишини назорат қилади: жаримага тортилмаслик учун нима қилиш керак
Адлия вазирлиги февраль ойида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи тўланиши кечиктирилганлиги, тўлиқ тўланмаганлиги ва уларнинг розилигисиз ушланмалар олинганлиги юзасидан онлайн-шикоятларини қабул қилишни бошлайди. Мазкур ҳолатда бош бухгалтер қандай йўл тутиши лозим?
Бундай вазиятларда ходимлар қуйидаги ҳаволадан ўтиб, фамилияси, исми, яшаш манзили ва телефонини кўрсатган ҳолда иш берувчи устидан шикоят қилиши мумкин бўлади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра, бироқ белгиланган МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Иш ҳақи ҳар ярим ойда берилади (аниқ муддатлар жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатларда кўрсатилади). Иш ҳақидан ушлаб қолишлар ходимнинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарори билан амалга оширилади, МКнинг 164-моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
Иш ҳақини ҳисоблаш, тўлаш ва ундан ушлаб қолишларга оид саволларга жавобларни ва экспертларнинг тушунтиришларини қуйидаги тарзда олишингиз мумкин:
- ягона расмий Телеграм-каналимизга обуна бўлган ҳолда;
- «Norma» босма нашрлари ёки дастурий маҳсулотларига обунани расмийлаштириб, экспертларга саволлар бериш ва мавзувий семинарларда бепул иштирок этиш имкониятига эга бўласиз.
- Директор иш ҳақини ҳисоблашга аралашади. Бу ҳолда нима қилиш керак?
- Агар терминал орқали ҳисоб-китобларда онлайн-НКМ чеклари берилмаган бўлса, нима қилиш зарур
- Мувофиқ келадиган МХИК коди бўлмаса, нима қилиш керак
- Суд ишдан бўшатилган ходимни ишга тиклади. Нима қилиш керак?
- Агар қарзни ундиришнинг имкони бўлмаса, нима қилиш керак