2019 йилда тўланган моддий ёрдамга солиқ солишдаги хатоларни қандай тузатиш мумкин

preview

2019 йил учун жисмоний шахслар даромадларини декларациялаш давом этмоқда. Солиқ инспекторлари солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ахборотларни текшириш асносида моддий ёрдамга солиқ солиш билан боғлиқ жуда кўп хатоларни аниқлашмоқда. Юнусобод ДСИ бош солиқ инспектори Низомитдин СУЛТОНОВ нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва йўл қўйилган хатоларни қандай тузатиш мумкинлиги ҳақида гапириб берди:

- “Афсуски, 2019 йилда ЖШДС ягона ставка – 12% бўйича ҳисоблаб чиқарилганлигига қарамай, нотўғри ҳисоб-китоблар ҳамиша учрамоқда . Текширувларга нисбатан учинчи йил амал қилаётган мораторий бухгалтерлар эътиборини сусайтирмоқда.

Бироқ бухгалтерлар шуни унутмасликлари лозимки, солиққа оид низолар бўйича даъво қилиш муддати солиқ даври тугагандан кейин 5 йилни ташкил этади. ЖШДС бўйича солиқ даври 1 йилни ташкил этади. Бинобарин, 2019 йилда ЖШДС ҳисоб-китобида йўл қўйилган хато 2024 йилга қадар ҳар қандай текширув доирасида аниқланиши мумкин. Агар хатони бухгалтерни ўзи аниқлаб, уни тузатса, жарима санкциялари қўлланилмайди.

Шунингдек эслатиб ўтмоқчиман, 2019 йил учун ҳисоб-китобларни текшириш чоғида 2007 йил таҳриридаги Солиқ кодексига амал қилиш лозим. Бу – муҳим, сабаби 2007 ва 2020 йиллардаги кодекслар нормаларида жиддий фарқлар мавжуд,  улар ҳақида биз алоҳида материалда сўз юритамиз.

Тушунчаларни алмаштириш

Солиқ агенти (иш берувчи) моддий ёрдам ҳисобланмайдиган нарсани моддий ёрдам деб атайдиган вазиятларга етарлича кўп дуч келишга тўғри келмоқда. Бир вазиятда бу эътиборсизлик туфайли қилинмоқда, бошқа вазиятда – қасддан, сабаби белгиланган миқдорлардаги моддий ёрдамнинг айрим турларига ЖШДС солинмайди.

Хусусан, таътил, мукофот ва байрамларга совғаларга қўшимча тўловларни шундай “ниқоблаш”га уринишмоқда.Бироқ шуни унутмаслик жоизки, ушбу барча тўловларга солиқ солиш учун 2007 йил таҳриридаги СКда солиқ солишнинг алоҳида қоидалари назарда тутилган  ва инспектор текшириш чоғида ҳар доим тўловларнинг амалий моҳияти ва қонун ҳужжатлари нормаларидан келиб чиқади.

2007 йил таҳриридаги СКнинг 178-моддасида моддий ёрдамга тушунча берилган, 179-моддада эса унга ЖШДС солиш учун назарда тутилган имтиёзлар айтиб ўтилган.

Моддий ёрдам тури

ЖШДС солинмайдиган моддий ёрдам миқдори

1) фавқулодда ҳолатлар муносабати билан

Тўлиқ

2) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга

ЭКИҲнинг 12 бараваригача2019 йил учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача

3) ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ

2019 йил учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача

2019 йил учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача

2019 йил учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача

4) бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан

5) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги

Президентнинг ПФ-5723-сон ва ПФ-5765-сон Фармонлари билан 2019 йил 1 августдан бошлаб ЭКИҲ ўрнига МҲЭКМ тушунчаси киритилди ва унинг 634 880 сўм миқдоридаги қиймати белгиланди. 2019 йил 4 декабрда ЎРҚ-586-сон Қонун кучга кирди, у билан ҳисоблаш миқдорининг янги формулалари белгиланди. Агар қайта ҳисоб-китоб қилинмайдиган моддий ёрдам миқдори ЭКИҲнинг 12 баравари формуласига эга бўлган бўлса, ўзгартиришлар муносабати билан у МҲЭКМнинг 4,22 баравари кўринишига эга бўлди. Пул ифодасида қонун қилинган пайтда бу тенг суммалар бўлган.

Моддий ёрдам сифатида белгиланган миқдорлардан ортиқча тўланган суммаларга умумий асосларда солиқ солиниши лозим.

МҲЭКМнинг қайси миқдорини эътиборга олиш лозим

Ҳатто тажрибали бухгалтерлар кўпинча 2007 йил таҳриридаги СКнинг 186-моддасида назарда тутилган нормани эътибордан қочиришади, унга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун МҲЭКМнинг жорий йил 1 январидаги ҳолати инобатга олинади. Яъни 2019 йил учун имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда, ҳатто ЭКИҲ йил давомида оширилган тақдирда ҳам биз унинг 2019 йил 1 январдаги ҳолати бўйича қийматини қўллаймиз – 202 730 сўм .

ШЖБПҲ билан чалкашлик

Ҳисоб-китобларда бухгалтерлар кўпинча ШЖБПҲ умумҳисобланган ЖШДС таркибига киришини эътибордан қочиришади. Баъзан бу айрим бухгалтерлик дастурлари интерфейсининг хусусияти билан боғлиқ, улар ШЖБПҲни “шу жумладан” эмас, балки “ташқари” ҳисоблашади. Натижада ҳисобланган солиқнинг сунъий равишда оширилгани келиб чиқади.

Хатони қандай тузатиш мумкин

Агар хатолар декларациялашга тақдим этилган маълумотларда аниқланса, бухгалтер ўзи тузган маълумотномада маълумотларни солиқ ҳисоботи асосида тузатишига тўғри келади. Бу 2007 йил таҳриридаги СКнинг 43-моддасидан келиб чиқади.

Бунда ўз ҳисоб-китобларида хатоларни аниқлаган барча бухгалтерлар 2007 йил таҳриридаги СКнинг 46 ва 120-моддаларига амал қилган ҳолда 2019 йил учун ЖШДС бўйича ҳисоботларни қайта ҳисоб-китоб қилишлари ва қайта топширишларига тўғри келади. Агар хато солиқлар тўлиқ тўланмаслигига олиб келган бўлса, бюджетга ва ШЖБПҲга қўшимча тўловни амалга ошириш, шунингдек пеняни тўлаш зарур бўлади. Агарда хато натижасида солиқлар керагидан ортиқча тўланган бўлса, юзага келган фарқни келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш мумкин”.