Ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадлари учун фойдаланиш харажатлари қандай қопланади

preview

Корхона ходимлари кўпинча ўз автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланадилар. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА бундай ҳолларда компенсацияни қандай қилиб тўғри тўлаш кераклигини buxgalter.uz учун тушунтириб берди:


Корхона ходимнинг шахсий автомобилидан хизмат мақсадлари учун фойдаланса, унинг харажатларини қуйидаги кўринишда қоплаши мумкин:

  • шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация;
  • автомобилни ижарага бериш шартномаси асосида ижара тўлови.


I вариант. Шахсий автомобилдан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш.

Компенсация миқдорлари Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби билан белгиланган. 

Компенсация ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш зарурияти билан боғлиқ бўлган корхоналарнинг ходимларига тўланади.

У хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан тўланади. Бюджет ташкилотларида у ушбу сумманинг 30%идан ошмаслиги керак.

Компенсация миқдори автомобиль моторининг от кучи сонига қараб белгиланади:

От кучи сони

Бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори, БҲМ баравари

100 от кучидан юқори

4,5

70 от кучидан 100 от кучигача

3,5

70 от кучигача

2

Мотор қуввати ишлаб чиқарувчи завод ҳужжатларида, техник паспортда кўрсатиладиган автомобилнинг техник маълумотлари асосида аниқланади.

Нормалар доирасидаги суммалар корхонанинг чегириладиган харажати ҳисобланади ва ходимнинг даромади сифатида қаралмайди .

Бироқ корхона молиявий имкониятларидан келиб чиқиб белгиланган нормалардан ортиқ миқдорда компенсация белгилаши мумкин. Бу ҳолда корхонанинг ўзи учун ҳам, компенсация олувчи учун ҳам солиқ оқибатлари юзага келади. Нормалардан ортиқ тўлов суммаси:

  • солиқ солинадиган фойдани аниқлаш чоғида чегирилмайдиган харажат;
  • ходимнинг ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинадиган даромади ҳисобланади .

Компенсация корхона раҳбари томонидан тасдиқланган буйруқ ва шахсий автомобилнинг техник паспорти нусхаси асосида тўланади.

Бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Т/р

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1

Нормалар доирасида компенсация ҳисобланиши акс эттирилади  

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

2

Компенсация тўланди

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

5010-«Кассадаги пул маблағлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Чиқим касса ордери, тўлов қайдномаси

Компенсация ходимнинг шахсий автотранспортидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларини, шу жумладан ЁММ учун харажатларини ҳам қоплайди. Компенсация тўлашдан ташқари худди шу автомобиль учун ЁММ сотиб олсангиз, унинг қиймати ходимнинг ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади . Бунда ижтимоий солиқ ҳисобланмайди .

Вазият
Корхона ходимга шахсий транспортидан фойдаланганлик учун компенсация тўлайди ва қўшимча равишда ЁММ сотиб олади.
Реклама агентлиги (кичик корхона) ходими хизмат мақсадлари учун шахсий «Chevrolet Spark» автомобилидан фойдаланади. Раҳбарият 2020 йил сентябрдан бошлаб шахсий автотранспортдан фойдаланганлик учун 1 000 минг сўм миқдорида компенсация тўлашга қарор қилди, шунингдек ЁММ сотиб олиш учун алоҳида корпоратив карта ажратди, унга ҳар ойда 500 минг сўм ўтказади.
Техник тавсифларига кўра «Chevrolet Spark» автомобили 85 от кучига эга.
БҲМнинг 3,5 баравари миқдоридаги компенсация жисмоний шахснинг даромади ҳисобланмайди .
БҲМ – 223 000 сўм.
Тўлов тури Тўланадиган сумма

Солиқ солинмайдиган

чегара

Солиқ солинадиган

даромад

Солиқ суммаси

Шахсий автотранспортдан

фойдаланганлик учун

компенсация

1 000 000

780 500

(3,5 х 223 000)

219 500

(1 000 000 –

780 500)

ЖШДС 219 500 х 12% = 26 340.

Ижтимоий солиқ

219 500 х 1% =

2 195

ЁММ сотиб олиш учун маблағлар 500 000 500 000 сўм

ЖШДС

500 000 х 12% = 60 000 сўм.

Ижтимоий солиқ солиш объектига кирмайди


II вариант. Корхона ходим билан автотранспортни ижарага олиш шартномасини тузади.

Жисмоний шахс билан тузилган автомототранспорт воситаларини ижарага олиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши лозим .

Ходим ЖШДС солинадиган автотранспортни ижарага беришдан мулкий даромад олади . Солиқни корхона ушлаб қолади . Ижарадан олинган даромадга ижтимоий солиқ ҳисобланмайди.

Автотранспорт воситаларини ижарага беришдан олинган даромадларга шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда солиқ солинади. Бунда улар мол-мулкни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ставкалардан паст бўлмаслиги керак. Енгил автомобилни ижарага беришда ижара тўловининг энг кам ставкаси ойига 500 минг сўм миқдорида белгиланган .

Диққат
2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар мол-мулкини (бинолар ва автомобиль транспорти) ижарага берувчи жисмоний шахсларга солиқ солиш мақсадида ижара тўловларининг энг кам ставкаларини қўллаш тартиби тўхтатиб турилади .
Buxgalter.uz тавсия қилади

Ижара шартномасида ҳар бир тарафга автомобилдан фойдаланиш (ЁММ, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш) бўйича қайси харажатлар юклатилишини белгиланг. Бу корхона харажатларини асослаш, шунингдек жисмоний шахс ва корхона ўртасидаги автомобилдан фойдаланиш билан боғлиқ низоли масалаларни имкон қадар камайтириш учун зарур.

Жисмоний шахснинг харажатлари ижара тўлови ҳисобидан сўндирилади. Шартномада белгиланган корхона харажатлари – корхона учун ижара тўловидан ташқари қўшимча харажатлар.

Вазият
Корхона ходимнинг автомобилини ижарага олган.
Корхона ходим билан транспортни ижарага олиш шартномасини тузган. Бериш пайтида автомобиль 15 000 минг сўмга баҳоланган. Ойлик ижара тўлови – 1 000 минг сўм. Шартнома шартларига кўра ЁММ учун харажатлар корхона зиммасига юклатилади. Улар ҳар ойда 600 минг сўмни ташкил этади.
Ушбу вазиятда ходимда мол-мулкни ижарага беришдан даромад юзага келади, унга 12%лик ставкада ЖШДС солинади.
Солиқ суммаси 120 000 сўм (1 000 000 х 12%) тўлов манбаида ушлаб қолиниши лозим, солиқни чегирганда ходим 880 000 сўм (1 000 000 – 120 000) даромад олади.
Бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:
Т/р

Хўжалик

операциясининг

мазмуни

Сумма, минг

сўмда

21-сон БҲМС бўйича счётлар корреспонденцияси Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
Дебет Кредит
1

Ижарага олинган мол-мулк ҳисобга олинади

15 000

001-«Оператив ижарага

олинган асосий воситалар»

  Ижара шартномаси
2

Ижара шартномаси

бўйича ижара тўлови ҳисобланди

1 000 Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар 6910-«Тўланадиган оператив ижара» Ижара шартномаси
3 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинди 120 6910-«Тўланадиган оператив ижара» 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз» Бухгалтерия ҳисоб-китоби
4 Ижара тўлови тўланди 880 6910-«Тўланадиган оператив ижара» 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» Банк кўчирмаси
5 Маблағларни КПКга ўтказиш 600 5530-«Бошқа махсус счётлар» 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» Банк кўчирмаси
6 ЁММ учун ҳақ тўлаш 600 4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» 5530-«Бошқа махсус счётлар» Банк кўчирмаси
7 КПК орқали тўланган харажатларни ҳисобдан чиқариш
600 Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар 4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» Ходимнинг (ҳисобдор шахснинг) ҳисоботи