МҲЭКМ тўланмагани учун ЖШДС ва ЯИТни қўшимча тўлаш ҳақидаги талабномага қандай жавоб бериш лозим

preview

Камерал назорат якунларига кўра солиқ органлари юборган талабномаларга бухгалтерлар тобора кўп жавоб беришларига тўғри келмоқда. Buxgalter.uz бухгалтерларга ёрдам беришга қарор қилди – бундан буён кўп учрайдиган «Талабнома»га намунавий жавобларни бера бошлаймиз. Тажрибаси билан ўртоқлашмоқчи бўлган бош бухгалтерлар талабномаларнинг ўзи ва уларга берилган жавобларни бизга йўлламоқдалар. Сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин – вазият тавсифи ва намунавий жавобларни talabnoma@buxgalter.uz почтасига йўлланг. Бир-биримизга ёрдам берайлик! 

Вазият: Корхона ходимлар бўйича ЖШДС ва ЯИТни қўшимча ҳисоблаш ҳақида талабнома олди, ДСИнинг фикрича, уларга 577 172 сўмлик меҳнат ҳақининг энг кам миқдоридан (МҲЭКМ) оз маош ҳисобланган.

Ташкилотнинг позицияси: Ташкилотнинг штат жадвалида МҲЭКМдан оз маош назарда тутилмаган. Бир нечта ходимнинг 577 172 сўмдан кам иш ҳақи олгани қуйидагилар билан боғлиқ:

  • янги ходимларнинг тўлиқ ой ишламаганликлари; 
  • кадрлар бўйича инспектор 0,5 ставкага қабул қилинганлиги.

ДСИ талабномасига жавоб хати намунаси

 

 ____________ тумани

ДСИ бошлиғига


Сизнинг __.___.2019 йилдаги _____-сон, биз __.___.2019 йилда олган талабномангизга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ташкилотимиз уй-жой қуриш билан шуғулланади, бунда қурилишни ўз кучимиз билан ва пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга оширамиз. Ишларни бажариш жадвалидан ортда қолаётганимиз сабабли қўшимча ходимларни ишга қабул қилишга қарор қилдик. 2019 йил январда 120 киши, февралда 100 киши ишга қабул қилинди. Ходимлар ой давомида ишга қабул қилингани сабабли янги ишга олинган ходимларнинг бир ойда ишлаган соатлари сони кўп бўлмади.   

A.A. Акбаровдан ташқари барча ходимлар бўйича ҳисобланмалар суммаси фақат бир ойда – улар ишга қабул қилинган ойда МҲЭКМдан (577 172 сўмдан) кам эканлигига эътиборингизни қаратамиз, бу тушунтиришларимизни тасдиқлайди. Ходим A.A. Акбаров ўриндошлик асосида 0,5 ставкага кадрлар бўйича инспектор лавозимига қабул қилинган. Бунда штат жадвалига кўра ушбу лавозим бўйича маош – 800 000 сўм, бу 30.12.2011 йилдаги ПҚ–1675-сон қарор шартларига жавоб беради (уларга зид эмас).

Солиқ кодексининг 70-моддаси 6-қисмига мувофиқ тушунтиришларимизни тасдиқлаш мақсадида ташкилотимиздаги 2019 йил январь ва февраль ойлари учун иш вақтини ҳисобга олиш табелини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, ЖШДС ва ЯИТни қўшимча ҳисоблаш учун асос йўқ деб ҳисоблаймиз. Жавобимизни кўриб чиқаётганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2016 йилдаги 4848-сон Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.05.2015 йилдаги 4725-сон Фармонини эътиборга олишингизни сўраймиз.

Корхона директори.

 

Хат намунасини бош бухгалтер Артур Смит тайёрлади.