Санаторий йўлланмалари қийматидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ ушлаб қолиш керакми

preview

“МЧЖ директори ходимларга дам олиш зонасига йўлланмалар харид қилиш ниятида. Бунда: 1) таъсисчилар йиғилиши баённомасини тузиш; 2) йўлланмалар қийматидан ЖШДС ва ижтимоий солиқ ушлаб қолиш керакми?”.

Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: 


- Фақат битим “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига мувофиқ йирик битим деб эътироф этилган тақдирда таъсисчилар йиғилишининг баённомаси зарур. Афтидан, йўлланмаларни харид қилиш МЧЖда йирик битимлар туркумига кирмайди.

Уларнинг қийматидан албатта ЖШДС ушлаб қолиш зарур, сабаби СКнинг 378-моддаси жисмоний шахслар (ногиронлиги бўлган шахслар ва ходимларнинг болаларидан ташқари) даромадининг ушбу тури бўйича имтиёзларни сақламайди.

Юридик шахслар томонидан йўлланмалар қийматини тўлиқ ёки қисман қоплаш суммаларига ЖШДС солинмайди, бундан туристик йўлланмалар мустасно :

  • Ўзбекистон ҳудудида жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига, ногиронлиги бўлган шахсларга, шу жумладан ушбу иш берувчида ишламайдиган ногиронлиги бўлган шахсларга;
  • Ўзбекистон ҳудудида жойлашган болалар оромгоҳлари ва бошқа соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек санаторий-курорт ҳамда соғломлаштириш муассасаларига ўз ходимларининг 16 ёшгача болалари (ўқийдиганларга - 18 ёшгача) учун.

Ўз ходимларингиз учун йўлланмалар қийматидан ШЖБПҲни ҳам ҳисоблаб чиқаринг.

Йўлланмалар суммасига ижтимоий солиқ ҳисобланмайди, сабаби йўлланмалар - бу моддий наф тарзидаги даромад  ижтимоий солиқ эса фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга солинади .

Фойда солиғи ҳисоб-китобида бундай харажатлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади ”.