ЯТТ ЖШДС ва ёлланган ходимлар учун ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини топширишда нималарни ҳисобга олиш лозим

preview

Диққат!

29 апрелда buxgalter.uz ДСҚнинг ЯТТга солиқ солиш бўлими бошлиғи Пулат ДАВЛЕТОВнинг «Ходимлари бўлган ЯТТ қандай ҳисоботларни топширадилар» мавзусидаги тушунтиришини эълон қилган эди. Афсуски, материалда ноаниқликлар мавжуд бўлганлиги учун уни кам-кўстини тўлдириш учун қайтарилди. Материалнинг ушбу версиясида илгари юзага келган саволлар ечимини топди.

2021 йилнинг 1 январидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслардан олинадиган ЖШДС ва ижтимоий солиқ солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва тўлов манбаида ушлаб қолинади Ҳисоб-китобларни топширишнинг вақтинчалик техник хусусиятлари ҳақида ДСҚнинг ЯТТга солиқ солиш бўлими бошлиғи Пулат ДАВЛЕТОВ гапириб берди:


– Якка тартибдаги тадбиркор қуйидаги солиқларни тўлайди:

  • Ёлланган ходимлардан олинган даромадларидан 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича ЖШДС ;
  • Ёлланган ходимлар учун ижтимоий солиқ унинг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар - ойига БҲМнинг 50 фоизи .

Якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг солиқ бўйича ҳисобда турган жойдаги солиқ органига қуйидагиларни тақдим этишлари шарт :

1) солиқ даври тугаганидан кейин 30 кун ичида — тўлов манбаидан солиқ солинмаган моддий наф тарзида даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотномани;

2) ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатида ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммалари ҳамда ушлаб қолинган солиқнинг суммалари тўғрисидаги маълумотларни.

Мy.soliq.uzда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шакли жойлаштирилди, у юридик шахслар ва ЯТТ учун бир хил бўлади. Яқин вақт ичида унинг техник қисми якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган нормаларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилади.

Хозирча ЯТТ ҳисоб-китобини тўлдиришда ижтимоий солиқ бўйича устун автоматик равишда тўлдирилади ва юридик шахслар ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.

Бироқ, якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахсларнинг ижтимоий солиқ бўйича ҳисобварағи карточкасида СКнинг 408-моддаси 1-қисмида  назарда тутилган сумма автоматик равишда акс эттирилади.

Солиқ органлари ушбу вақтинчалик хусусиятларни эътиборга олган ҳолда солиқлар тўланиши ва ҳисоботлар топширилиши ҳисобини юритадилар. Бу иккиёқлама солиқ солинишни ва ҳисобдаги ноаниқликларни чиқариб ташлайди.


Таҳририятдан:

Шунингдек, ушбу мавзу бўйича Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ХАМРОЕВнинг батафсил тушунтиришларини ўқинг.


                                 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади