• beta

Хайрия ёрдами фойда солиғи солинадиган базадан чегирилмайди

21.08.2019

Вазият. Корхона ДСИдан хайрия ёрдами суммасига қўшимча ҳисобланган фойда солиғи тўғрисидаги талабномани олди.

Корхона Фойда солиғи ҳисоб-китобига 4-илованинг 061-сатрида хайрия ёрдами бўйича имтиёзни акс эттирди.

Корхонанинг хатолари:

  • хайрия ёрдами суммаси чегирилмайдиган харажатларга киритилмаган ва 2-илованинг 080-сатрида кўрсатилмаган;
  • фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган база камайтирилган.

Натижада солиқ қўшимча ҳисобланган.

Бухгалтерга қандай маслаҳат берилади

Солиқ солинадиган фойдани аниқлашда бадаллар, ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзидаги маблағлар чегирилмайдиган харажатларга киритилади (Солиқ кодексининг 147-моддаси 7-банди). Шунинг учун бухгалтер хайрия ёрдами суммасини 2-илованинг 080-сатрида кўрсатиши керак эди.

Бироқ юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 2%идан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади (Солиқ кодексининг 159-моддаси 1-банди).

 

Диққат!  «Хайрия ёрдами» тушунчаси, масалан, бошқа корхона – таниш контрагентга кўрсатилган бепул молиявий ёрдамга кирмайди.

Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 4-иловаси 061-сатри назоратга олиниши керак. Унда солиқ солинадиган базанинг 2%идан ортиқ сумма – 4-илованинг 020-сатри қиймати акс эттириладиган бўлса, тизим хатоликни кўрсатади.

Мисол.

Корхонада қуйидаги маълумотлар мавжуд:

  • солиқ солинадиган фойда – 10 млн сўм;
  • «Меҳрибонлик» болалар уйига кўрсатилган хайрия ёрдами – 2 млн сўм.

Фойда солиғи бўйича ҳисоботни корхона бухгалтери қандай тўлдирганлигига ва уни қандай тўлдириш лозимлигига қараб, ҳисобот кўрсаткичларини солиштириб чиқамиз. 

 

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 4-«Имтиёзлар» иловаси

Имтиёзлар рўйхати 

Сатр коди

Сумма

қандай тўлдириш лозим 

бухгалтердаги маълумотларга кўра

тафовут

Солиқ солинадиган фойда (Ҳисоб-китобнинг 080-сатри)

020

10 000 000

10 000 000

0

Имтиёзлар - жами (040-сатр + 050-сатр) 

030

200 000

200 000

0

Солиқ солинадиган фойдани камайтириш жами, шу жумладан: (060-сатри + 070-сатри + 080-сатри)

050

200 000

200 000

0

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинадиган фойдани камайтириш - жами (061-065-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

060

200 000

200 000

0

экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармаларига, маданият,  соғлиқни сақлаш, меҳнат органлари, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, таълим муассасаларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар, ҳомийлик ва хайрия тариқасидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг икки фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (ҳақиқатдаги харажатлар бўйича, бироқ 020-сатрда кўрсатилган сумманинг 2%идан кўп бўлмаган миқдорда)

061

200 000

200 000

0



Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-«Чегирилмайдиган харажатлар (солиқ солинадиган базага қайта қўшиладиган харажатлар)» иловаси

  

Харажатлар рўйхати

Сатр коди

Сумма

қандай тўлдириш лозим

бухгалтердаги маълумотларга кўра

тафовут

Чегирилмайдиган харажатлар - жами (020–190-сатрлар йиғиндиси), шу жумладан:

010

2 000 000

0

- 2 000 000

бадаллар, ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзидаги маблағлар

080

2 000 000

0

- 2 000 000


Фойда солиғи ҳисоб-китоби

Кўрсаткичлар (ўсиб борувчи тартибда тўлдирилади)

Сатр коди

Сумма

қандай тўлдириш лозим

бухгалтердаги маълумотларга кўра

тафовут

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) («Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» - 2-сонли шаклнинг 240-сатри), шу жумладан:

010

10 000 000

10 000 000

0

Чегирилмайдиган харажатлар (солиқ солинадиган базага қайта қўшиладиган харажатлар) (Ҳисоб-китобга 2-илованинг 010-сатри)

050

2 000 000

0

-2 000 000

Солиқ солинадиган фойда (010-сатр - 011-сатр + 020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 050-сатр + 060-сатр - 070-сатр)

080

12 000 000

10 000 000

-2 000 000

Имтиёзлар - жами (Ҳисоб-китобга 4-илованинг 3-устуни 030-сатри)

090

200 000

200 000

0

Солиқ солинадиган база  (080-сатр - 090-сатр)

100

11 800 000

9 800 000

-2 000 000

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси, %да

110

12

12

0

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси (100-сатр х 110-сатр)

120

1 416 000

1 176 000

-240 000

 

Тафовут шундоқ кўриниб турибди! Бухгалтер Ҳисоб-китобни хайрия ёрдами суммасини чегирилмайдиган харажатларда – 2-иловада кўрсатиб нотўғри тўлдирган, шунда фойда солиғи суммаси 1 176 минг сўм бўлган. Тўғри тўлдирилганда эса фойда солиғи суммаси 1 416 минг сўмни ташкил этган бўларди.

Натижада солиқ солинадиган фойда камайтирилган, шу сабабли фойда солиғига қўшимча – 240 минг сўм ҳисобланган.

Татьяна Лимарева.


Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг