• beta

Ҳисобварақ-фактура чегирма билан тақдим этилганда қўшилган қиймат солиғи

01.02.2019

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб товар айланмаси ҳажми 1 млрд сўмдан ошган хўжалик юритувчи субъектлар қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтишди. Шу сабабли, чегирмалар берувчи корхоналарда ҳисобварақ-фактура тўлдириш бўйича чегирма олувчи корхоналарда эса чегирма нархида ҚҚС суммасини ҳисобга олиш бўйича юзага келаётган ҳолатларни кўриб чиқамиз.

 

Биламизки, хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятларида чегирмаларнинг қуйидаги турларидан фойдаланишади:

  • Савдо чегирмаси;
  • Пул чегирмаси;
  • Товар бонуси.

 

Қуйида ушбу чегирмалар бўйича юзага келаётган масалаларга ойдинлик киритамиз.

 

Савдо чегирмалари

 

Савдо чегирмалари - сотувчига сотув ҳажмини ошириш, бинобарин, миқёсдан тежашга эришиш имконини бериш мақсадида тақдим этилади ёки мижознинг "содиқлиги" кафолатини берувчи тузоқ сифатида фойдаланилади ёхуд йирик ва нуфузли харидорнинг талабига кўра тақдим этилади.

Масалан, “А” корхона “Б” корхонадан энг кам миқдор 1 000 донадан кам бўлмаган сумкаларни сотиб олган ҳолатда 3% савдо чегирмаси  берилиши тўғрисида шартнома тузилган.

Ушбу шартнома асосида “А” корхонаси “Б” корхонадан нархи 12 000 сўмлик (ҚҚС билан) 1 000 дона сумкалар сотиб олди ва шартнома асосида 3% савдо чегирмасини қўлга киритди.

Сотувчи томонидан савдо чегирмалари билан товарлар реализация қилинганида ҳисобварақ-фактура чегирмалар миқдори ва чегирма ҳисобига тузатиш киритилган қиймат акс эттирилган ҳолда тўлдирилади.

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

 

8

1

 

Сумка

дона

1 000

  10 000

10 000 000

20%

2 000 000

12 000 000

 

Чегирма (сийлов)

 

 

 300

 

 

 

 

 

Чегирма ҳисобига киритилган тузатиш

 

1 000

9 700

9 700 000

20%

1 940 000

11 640 000

 

 

Жами тўлашга:

 

 

 

 

11 640 000

 

Савдо чегирмаси билан реализация қилинган товарлар сотувчи томонидан қуйидагича акс эттирилади:

Савдо чегирмаси билан товарларни реализация қилиниши 

 

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойс, БЮД) асосида товарларнинг харид қиймати акс эттирилади

"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" (4010 счет) –12 000 000 сўм

“Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар" (9010 счет) -                   10 000 000 сўм

“Товарларни сотишда ҳисобланган  ҚҚС суммаси  (6410 счет)  - 2 000 000 сўм

Қайд этилган шартлар бажарилган тақдирда етказиб берувчи тақдим этган чегирма акс эттирилган

 

Сотишдан ва нархдан чегирмалар бериш (9050 счет) – 300 000 сўм

 

"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" (4010 счет) – 360 000 сўм

“Товарларни сотишда ҳисобланган  ҚҚС суммаси  (6410 счет)  - 60 000 сўм

 

Ҳисобда савдо чегирмалари захиралар қийматини камайтиради. Товарлар чегирмаларни чегирган ҳолдаги қиймат бўйича кирим қилинади, бундай чегирмаларда ҳисобварақ-фактурада товарлар тўғридан-тўғри чегирмалар чегирилган ҳолдаги қиймати ҳам акс эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ҳисобварақ-фактурада чегирмалар миқдори ва чегирма ҳисобига тузатиш киритилган қиймат акс эттирилган ҳолда тўлдирилади.

 

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

 

8

1

 

Сумка

дона

1 000

  9 700

  9 700 000

20%

1 940 000

11 640 000

 

 

Жами тўлашга:

 

 

 

 

11 640 000

 

Савдо чегирмасини чегирилган ҳолда реализация қилинган товарлар сотувчи томонидан қуйидагича акс эттирилади:

Савдо чегирмаси билан товарларни реализация қилиниши 

 

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойс, БЮД) асосида товарларнинг харид қиймати акс эттирилади

 

"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" (4010 счёт) –

11 640 000 сўм

 

Тайёр маҳсулотларни, товарларни сотишда, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишда ҳисобланган  ҚҚС суммаси  (6410 счёт)  - 1 940 000 сўм

“Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар" (9010 счёт) -    9 700 000 сўм

 

 

Савдо чегирмаси билан олинган товарлар харидор томонидан қуйидагича акс эттирилади:

Савдо чегирмаси билан харид қилинган товарларнинг кирим қилиниши

 

 

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойс, БЮД) асосида товарларнинг харид қиймати акс эттирилади

 

Товарларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (2900) - чегирмалар ҳамда ҚҚС чегирилган ҳолдаги

қиймат –  9 700 000 сўм

 

 

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - тўланадиган суммага – 11 640 000 сўм

 

Тўланган ҚҚС суммаси (4410) –                               1 940 000 сўм

 

Пул чегирмалари:

 

Пул чегирмаси билан харид қилинган товарлар чегирмалар ҳисобга олинмаган қийматда кирим қилинади. Харидор қайд этилган шартларни бажарганда бериладиган чегирмалар суммалари улар юзага келган ҳисобот давридаги молия-хўжалик фаолияти натижаларига киради (21-сонли БҲМС, 13-банди) .

Масалан, “А” корхона “Б” корхонадан харид қилинган товар қиймати 10 кун мобайнида  тўланган тақдирда 3 фоизлик чегирма берилиши тўғрисида шартнома тузилган.

Ушбу шартнома асосида “А” корхона “Б” корхонадан нархи 12 000 сўмлик (ҚҚС билан) 1 000 дона сумкалар сотиб олди ва товар қийматини 10 кун ичида тўлаб берди ҳамда шартнома шарти асосида 3% пул чегирмасини қўлга киритди.

Товарлар пул чегирмаси билан берилганда сотувчи томонидан ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:

Товарлар дастлаб сотилганида:

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

 

8

1

 

Сумка

дона

  1 000

  10 000

  10 000 000

20%

2 000 000

12 000 000

 

 

Жами тўлашга:

 

 

 

 

12 000 000

 

Харидор томонидан шартномада келишилган муддатда товар қиймати тўлаб берилиши натижасида пул чегирмаси тақдим этилганида сотувчи томонидан тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактурани кўрсатган ҳолда қўшимча ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади .

 

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

 

8

1

 

3% пул чегирмаси

 

 

 

 

 

 

 - 360 000

 

 

Жами пул чегирма суммаси: уч юз олтиш минг сўм 

 

 

 

 - 360 000*

*БҲМСнинг 13-бандига асосан, муддатидан олдин тўлаш натижасида ёки катта ҳажмда харид қилиш натижасида ёхуд тарафларнинг келишувида назарда тутилган бошқа шунга ўхшаш сабабларга кўра олинган пул чегирмалари харид қилинган товар-моддий захиралар қийматини камайтирмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилиши белгилаб қўйилганлиги боис, ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда солиқ солинадиган базага тузатиш киритилмайди.

Шу сабабли, харидор томонидан пул чегирмалари асосида олинган (берилган) қўшимча ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммаси бўйича бухгалтерия ҳисобининг 4410-счётига тузатишлар киритилмайди.

Шунингдек, сотувчида тақдим этилган чегирмаларнинг акс эттирилиши 2-сон БҲМС "Асосий хўжалик фаолиятидан тушган даромадлар" билан тартибга солинади ҳамда қўшимча ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммаси бўйича бухгалтерия ҳисобининг 6410-счётига тузатишлар киритилмайди.

 

Бу ҳолатда сотилган сумкалар учун тўланиши лозим бўлган қийматга 3% пул чегирмаси “Б” корхона молия-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилади.

 

Пул чегирмаси билан сотилган товарлар сотувчи томонидан қуйидагича акс эттирилади:

 

Пул чегирмаси билан товарларни реализация қилиниши 

 

Ҳужжат

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойс, БЮД) асосида товарларнинг сотув қиймати акс эттирилган

 

 

 

"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" (4010 счёт) –  12 000 000 сўм

 

“Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар" (9010 счёт) - 10 000 000 сўм 

“Товарларни  сотишда ҳисобланган  ҚҚС суммаси  (6410 счёт)  - 2 000 000 сўм

Қайд этилган шартлар бажарилган тақдирда етказиб берувчи тақдим этган чегирма акс эттирилган

Сотишдан ва нархдан чегирмалар беришдан кўрилган зарар           (9430 счёт)  -     360 000 сўм

"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" (4010 счёт) – 360 000 сўм

 

 “А” корхонага сумкаларни сотиб олганидан кейин берилган 3% пул чегирмаси ҳам корхонанинг молия-хўжалик фаолияти натижаларига олиб борилади.

Пул чегирмаси билан олинган товарлар харидор томонидан қуйидагича акс эттирилади:

 

Пул чегирмаси билан харид қилинган товарларнинг келиб тушиши

 

                Ҳужжат

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойс, БЮД) асосида товарларнинг харид қиймати акс эттирилган

 

Товарларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (2900) - чегирмалар ҳисобга олинмаган қиймати – 10 000 000 сум

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - чегирма чегирилмаган ҳолда тўланадиган суммага – 12 000 000 сум

 

Тўланган ҚҚС суммаси (4410) –                                    2 000 000 сўм

Қайд этилган шартлар бажарилган тақдирда етказиб берувчи тақдим этган чегирма акс эттирилган

 

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар"  360 000 сум

 

9390-"Бошқа операцион даромадлар" - чегирма суммасига

360 000 сўм 

 

 Товар бонуси:

 

Қонунчиликда товар бонуси бўйича аниқ маълумот ёритилмаган. Шу сабабли олинган товар бонус Солиқ кодексининг 135-моддасига биноан, текин олинган мол-мулк деб қаралади ва солиққа тортиладиган базага олиб борилади.

Мисол, “А” корхонаси “Б” корхонасидан товарларни олдиндан 100% тўлов асосида 1 000 дона (кўп миқдорда) олинса, олинган товар миқдорида 3% товар бонуси берилиши тўғрисида шартнома тузилган.

Ушбу шартнома асосида “А” корхонаси “Б” корхонасидан нархи 12 000 сўмлик (ҚҚС билан) 1 000 дона (кўп миқдорда)  сумкаларни олдиндан 100% тўлов асосида тўлаб берди ҳамда шартнома асосида 3% товар бонусини  қўлга киритди.

Мол-мулкни бепул бериш (ишларни бепул бажариш, хизматларни бепул кўрсатиш) товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти деб қаралгани боис товар бонуси асосида текинга берилган товарлар қийматидан  қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиши лозим бўлади.

Товар бонус бераётган корхона томонидан ҳисобварақ-фактура қуйидагича тўлдирилади:

Т/р

Товар (иш, хизмат)лар номи)

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

суммаси

1

2

3

4

5

6

7

 

8

1

 

Сумка

дона

970

  10 000

9 700 000

20%

1 940 000

11 640 000

 

   Товар бонуси: 3%

 дона

 30

 10 000

 300 000

 20%

 60 000

 360 000

 

 

Жами тўлашга:

 

 

 

 

11 640 000

 

Товар бонуси билан сотилган товарлар сотувчи томонидан қуйидагича акс эттирилади:

Товар бонуси билан товарларни реализация қилиниши 

 

Ҳужжат

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойс, БЮД) асосида товарларнинг сотув қиймати акс эттирилган

 

 

 

"Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" (4010 счёт) – 11 640 000 сўм

 

“Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар" (9010 счёт) -  9 700 000 сўм 

Товарларни сотишда ҳисобланган  ҚҚС суммаси  (6410 счёт)  -                                    1 940 000 сўм

 

“Берилган товар бонусидан кўрилган зарар” (9430-счёт) –               60 000 сўм

Текинга берилган товарларга ҳисобланган  ҚҚС суммаси  (6410 счёт)  -                                    60 000 сўм

 

Текинга олинган товар 21-сон БҲМСга асосан бухгалтерия ҳисобининг 8530-счётида акс эттирилади ва Солиқ кодексининг 135-моддасига биноан, солиққа тортиш мақсадида корхона умумий даромадига қўшилади.

Товар бонуси билан олинган товарлар харидор томонидан қуйидагича акс эттирилади:

 

Товар бонуси билан харид қилинган товарларнинг келиб тушиши

 

Ҳужжат

дебет

 

кредит

 

Етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси (инвойс, БЮД) асосида товарларнинг харид қиймати акс эттирилган

 

Товарларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (2900) - чегирмалар ҳисобга олинмаган қиймати – 9 700 000 сум

6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар" - чегирма чегирилмаган ҳолда тўланадиган суммага – 11 640 000 сум

 

Тўланган ҚҚС суммаси (4410) –                                    1 940 000 сўм

Товар бонуси бўйича

Товарларни ҳисобга олиш ҳисобварақлари (2900) –                  300 000 сўм

8530- Текинга олинган мулк –

 360 000 сўм

 

Товар бонуси бўйича кўрсатилган ҚҚС қиймати бўйича

9430- бошқа харажатлар -  60 000 сўм (ҚҚС)

 

 

Шуни таъкидлаш керакки, Солиқ кодексининг 219-моддасига биноан, текин олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси харидор томонидан ҳисобга олинмаслиги белгилаб қўйилганлиги боис, товар бонуси бўйича ҳисобварақ-фактурада акс эттирилган ҚҚС, бизнинг мисолимизда 60 000 сўм, содир бўлган ҳисобот даврида молия-хўжалик фаолияти натижаларига киритилади.

 

Нигора Мадраимова,

  "Nortern Light Business Group" МЧЖ

 молиявий ишлар бўйича директори,

ДСИда 28 йил солиқ тафтишчиси,

25 йил 3-ранг солиқ хизмати маслаҳатчиси

сифатида фаолият юритган.

 

 

 

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг