• beta

Импорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида

28.10.2019

my.soliq.uz портали солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида импорт қилувчилар учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир қадамма-қадам  йўриқномани жойлаштирди.

1-қоида. Агар сиз импорт контрактини тузган бўлсангиз, ялпи тушум миқдоридан қатъи назар сиз ҚҚС тўловчи бўласиз.

2-қоида. Ўзбекистон ҳудудига ҳақиқатда мол-мулк олиб кирилганидан қатъи назар ҚҚСга ўтиш амалга оширилади.

3-қоида. ҚҚСга ўтган импорт қилувчилар мазкур солиқни барча амалга оширилаётган фаолият турлари бўйича тўлайдилар.

ҚҚСга:

  • 2019 йил 1 октябрдан, башарти импорт контракти 2019 йил 1 октябрга қадар тузилган бўлса;
  • импорт контракти тузилган ойдан кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ўтиш лозим.

4-қоида. Мол-мулкни импорт қилишда ҚҚСга ўтиш тўғрисида билдиришнома тақдим этилмайди.

5-қоида. Сиз С-ҚҚСни танлашга ҳақлисиз, башарти сизнинг ялпи тушумингиз миқдори 3 млрд сўмдан ошмаса.  Бунинг учун сиз 2019 йил 31 августга қадар тегишли билдиришномани тақдим этишингиз лозим эди.

ҚҚС тўловчининг рўйхатдан ўтиш кодини олиш

Биринчи қадам. Солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза бериш.

Иккинчи қадам. Солиқ органларига импорт контрактини тақдим этиш.

6-қоида. Агар сизнинг ялпи тушумингиз 1 млрд сўмдан ошмаса, сиз бир вақтда ҚҚС тўлаган ҳолда ЯСТни қўллаш ҳуқуқини сақлаб қолишга ҳақлисиз.

my.soliq.uz портали ахбороти асосида.

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг