• beta

Қурилиш корхонаси 2018 йил IV чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобини қандай тўлдиради

17.01.2019

 

Кичик корхоналар бухгалтерлари 2019 йилдан бошлаб тўланадиган умумбелгиланган солиқларни ўзлаштиришга киришдилар. Бироқ 2018 йил учун ЯСТ бўйича ҳисоботни ҳам топшириш керак. Қурилиш корхонаси ЯСТ бўйича ҳисоб-китобни қандай амалга ошириши - «Норма» МЧЖ эксперти маслаҳатида.

 

Ҳисоб-китобни тўлдириш услубиятини намойиш этамиз, қуйидаги мисолга эътибор беринг.

 

 

Мисол
Кичик қурилиш корхонаси – ҚҚСни ихтиёрий асосда тўламайдиган ЯСТ тўловчи Тошкентда рўйхатдан ўтказилган. Корхона балансида қуйидагилар мавжуд:
  • 4-зонадаги майдони 0,8 гектарлик ер участкасида жойлашган механизациялашган ишлар участкаси;
  • 3-зонадаги майдони 260 кв.метрлик бир қаватли омборхона.
Шунингдек корхона 2-зонадаги 2 қаватли бинонинг иккинчи қаватида майдони 200 кв.метрлик офис хоналарини ижарага олади.
2018 йилнинг 9 ойида корхона ҚҚСни ҳисобга олмаганда умумий суммаси 878 260 минг сўмлик қурилиш ишларини бажарган, шу жумладан:
  • қурилиши танлов савдолари асосида амалга оширилган ва марказлаштирилган манбалардан молиялаштирилган объектлар бўйича – 382 000 минг сўм;
  • бошқа объектлар бўйича – 496 260 минг сўм.
Шунингдек корхона ёш оилалар тоифасига кирадиган ходимларига уй-жойни мулк қилиб сотиб олишлари учун 15 000 минг сўмни текинга ўтказган, шартноманинг муайян шартларини бажариб, қурилиш материалларини етказиб берувчидан 1 800 минг сўм миқдорида чегирма олган ва болалар боғчасига 2 400 минг сўмлик қурилиш материалларини текинга берган.
2018 йил IV чоракда корхона ҚҚСни ҳисобга олмаганда умумий суммаси 311 200 минг сўмлик қурилиш ишларини бажарган, шу жумладан:
  • қурилиши танлов савдолари асосида амалга оширилган ва марказлаштирилган манбалардан молиялаштирилган объектлар бўйича – 150 400 минг сўм;
  • бошқа объектлар бўйича – 160 800 минг сўм.
Шунингдек корхона IV чоракда болалар боғчасига 1 500 минг сўмлик қурилиш материалларини текинга берган ва шартноманинг муайян шартларини бажариб, қурилиш материалларини етказиб берувчидан 800 минг сўм миқдорида чегирма олган.

 

ЯСТ ҳисоб-китобида нимани ҳисобга олиш керак

 

ЯСТни ҳисоб-китоб қилишда қуйидагиларни инобатга олинг:

1) қурилиш корхоналари учун ЯСТ ставкаси 5%ни ташкил этади (ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илова);

2) қурилиш корхоналари ЯСТни ер солиғининг 3 баравар суммаси кўринишида энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда тўлайдилар (2203-сон Низом).

Энг кам ЯСТни ҳисоблашда фойдаланиладиган ер участкаларининг умумий майдони (солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган (Солиқ кодексининг 280-моддаси 2-қисми) ва солиқ солинмайдиганлари (Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми) бундан мустасно), шу жумладан ижарага олинган бинолар эгаллаган ер ҳисобга олинади. Корхона ижарага оладиган офис 2 қаватли бинода жойлашганлиги сабабли фақат битта қаватга тўғри келадиган қисми ҳисобга олинади.  

Ер участкалари майдони 0,836 гектарни (0,8 + 260 / 10 000 + 200 / 10 000 / 2) ташкил этади.

Тошкентда ер солиғи ставкалари зоналар бўйича табақалаштирилган (ПҚ-3454-сон қарорга 19-илованинг 5-жадвали). ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда 5-зона учун белгиланган ер солиғи ставкаси – 1 га учун 26 235 094 сўм қўлланади;

 

Бу – муҳим! ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини (2203-сон Низомга 3-илова) тақдим этиш зарур. У чорак учун тўлдирилади.

 

ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси чорак давомида олинган солиқ солинадиган ялпи тушумдан келиб чиқиб, имтиёзлар ва ЯСТнинг белгиланган ставкасини қўлламасдан аниқланади;

4) етказиб берувчидан олинган чегирма, шунингдек ёш оила аъзолари бўлган ходимларга уй-жойни мулк сифатида сотиб олишлари учун текинга йўналтирилган маблағлар солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтиради, бироқ солиқ солинадиган базанинг 10%идан ортиқ миқдорда эмас (Солиқ кодексининг 356-моддаси).

Камайтириш фоизи ялпи тушумдан, шу жумладан қонунчиликда назарда тутилган ЯСТ бўйича чегирмалар суммасига камайтирилган бошқа даромадлардан ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу вазиятда солиқ солинадиган ялпи тушум (ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри) етказиб берувчининг чегирма суммасига камайтирилади. Сўнг олинган натижадан солиқ солинадиган базани камайтирадиган чекланган сумма аниқланади.

Ушбу имтиёзни қўллаётганда ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни (болани) 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак (аёл), бева (бева аёл) кишилар тарбиялаётган оилалар киритилишини ҳисобга олинг (18.05.2007 йилдаги ПФ-3878-сон Фармоннинг 3-банди);

5) 2017 йил 1 апрелдан ЯСТ тўловчи микрофирма ва кичик корхоналар қурилиши марказлаштирилган молиялаштириш манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС тўлайдилар (Солиқ кодексининг 349-моддаси). Бунда ҚҚС тўлайдиган ЯСТ тўловчилар қуйидагиларга ҳақли:

  • ЯСТни бюджетга тўланадиган ҚҚС суммасига камайтириш, бироқ 50%дан ортиқ миқдорда эмас (Солиқ кодексининг 360-моддаси 2-қисми). Бунда фақат марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган бажарилган ишлар ҳажмидан ҳисобланган ЯСТ суммаси камайтирилади;
  • солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборотлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш (Солиқ кодексининг 218, 221-моддалари);
  • қонунчиликда назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёзларни қўллаш.

Ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида ва (ёки) мутаносиб усулни қўллаб аниқланади. Ушбу вазиятда корхона ҳисоб сиёсатида календарь йил учун танлаган мутаносиб усулдан фойдаланади. Яъни ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси умумий оборот суммасидаги солиқ солинадиган оборот салмоғидан келиб чиқиб аниқланади;

6) материалларни текинга беришдан кўрилган зарарлар корхонанинг бошқа операцион харажатлари таркибига киритилади ва ЯСТ ҳисоб-китобига таъсир кўрсатмайди.

2018 йилда харид қилинган материаллар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚСнинг умумий суммаси 78 000 минг сўмни ташкил этди.

ҚҚС солинадиган оборот улуши бир йилда 45%ни ((382 000 + 150 400) / (878 260 + 311 200) х 100) ташкил этган. Бинобарин, корхона 35 100 минг сўм (78 000 х 45%) миқдоридаги ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин.

2018 йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси 71 380 минг сўмни ((382 000 + 150 400) х 20% – 35 100) ташкил этади.

Ўтган ҳисобот даври учун қўшимча ҳисобланган ЯСТ суммаси (ўтган ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри) – 5 983,808 минг сўм.

Ўтган давр учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ўтган ҳисобот даври учун Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 040-сатри) – 880 060 минг сўм.

 

ЯСТ ҳисоб-китобини тўлдириш намунаси

 

2018 йил IV чорак учун (йил якунлари бўйича) ЯСТ ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тўлдирилади:

 

 

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ

ҲИСОБ-КИТОБИ

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

 

1 – асосий фаолият тури (қурилиш)

 

2

 

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум

 

010

1 189 460 000

 

1 189 460 000

(878 260 000 +

311 200 000)

 

Фаолият турлари бўйича тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан жами тушумдаги салмоғи, фоизда

 

020

100

 

100

 

 

Товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархларда реализация қилишдан ва текинга беришдан кўрилган зарарлар*

 

025

 

 

 

Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкалари асосида ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 1-иловасининг 060-сатри)**

 

026

 

 

х

Бошқа даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 2-иловасининг 010-сатри)

 

030

2 600 000

 

2 600 000

 

х

Солиқ солинадиган ялпи тушум (010-сатр + 025-сатр + 026-сатр +030-сатр)

 

040

1 192 060 000

 

1 192 060 000

 

 

Имтиёзлар – жами (0501-сатр + 0502-сатр)

 

050

17 600 000

 

17 600 000

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

солиқ солиш объекти сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 3-иловасининг 010-сатри)

 

0501

 

 

х

солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 4-иловасининг 010-сатри)

 

0502

17 600 000

 

17 600 000

 

 

Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр), шу жумладан:

 

060

1 174 460 000

 

1 174 460 000

 

 

2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (040-сатр – 050-сатр, бироқ «0»дан кам эмас)

 

061

280 600 000

 

280 600 000

 

 

солиқ солинадиган база, 2018 йил I чорагидан ташқари ([040-сатр – 050-сатр] – 061-сатр), бироқ «0»дан кам эмас)

 

062

893 860 000

 

893 860 000

 

 

Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси

 

070

х

 

5

 

 

Ягона солиқ тўлови суммаси – жами (091-сатр + 092-сатр), шу жумладан:

 

090

58 723 000

 

58 723 000

 

 

ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чораги учун (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 6-иловаси 080-сартдан)

 

091

14 030 000

 

14 030 000

 

 

ягона солиқ тўлови суммаси 2018 йил I чорагидан ташқари (070-сатр х 0602-сатр)

 

092

44 693 000

 

44 693 000

 

 

2018 йил I чораги учун фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда

 

093

100

 

100

 

 

2018 йил I чорагидан ташқари фаолият турлари бўйича ягона солиқ тўлови суммасининг жами ягона солиқ тўлови суммасидаги салмоғи, фоизда

 

094

100

 

100

 

 

Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри) – жами (101-сатр +102-сатр), шу жумладан:

 

100

71 380 000

 

х

 

х

2018 йил I чораги учун бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри)

 

101

23 456 000

 

х

 

х

2018 йил I чорагидан ташқари бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси (Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобининг 050-сатри – 101-сатр)

 

102

47 924 000

 

х

 

х

Ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (100-сатр, бироқ 090-сатр х 50 фоиздан кўп эмас), шу жумладан:

 

110

13 310 000

((382 000 000 + 150 400 000) х 5% х 50% = 13 310 000 дан кўп эмас)

х

 

х

2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (101-сатр, бироқ 091-сатр х 50 фоиздан кўп эмас)

 

111

4 015 000

(160 600 000 х 5% х 50%= 4 015 000 дан кўп эмас)

х

 

х

2018 йил I чорагидан ташқари ягона солиқ тўлови суммасини камайтирадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси (102-сатр, бироқ 092-сатр х 50 фоиздан кўп эмас)

 

112

9 295 000

 

х

 

х

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (121-сатри + 122-сатри) – жами, шу жумладан:

 

120

 

х

х

2018 йил I чораги учун, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 4-устуни, 090-сатри)

 

121

 

х

х

2018 йил I чорагидан ташқари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ҳисобга олинадиган, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида тўланган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 7-иловасининг 5-устуни, 090-сатри)

 

122

 

х

х

Ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси (090-сатр – 110-сатр – 120-сатр)

 

130

45 413 000

 

х

х

Умумбелгиланган солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб қилишдаги қўшимча тўланадиган ягона солиқ тўлови

 

140

 

х

х

Қўшимча ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси

 

150

6 833 212 (Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)

 

х

х

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўйича ягона солиқ тўловининг қўшимча ҳисобланган суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 9-иловасининг 080-сатри)

 

151

 

 

 

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида олинган дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича қўшимча суммаси (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби 8-иловасининг 060-сатри + 120-сатри)

 

160

 

х

х

Ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (130-сатр + 140-сатр + 150-сатр + 151-сатр + 160-сатр),

 

170

52 246 212

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси, шу жумладан:

 

171

 

х

х

чоракнинг биринчи ойи охирига

 

1701

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси

 

17011

 

х

х

чоракнинг иккинчи ойи охирига

 

1702

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси

 

17021

 

х

х

чоракнинг учинчи ойи охирига

 

1703

 

х

х

шундан савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолиятга тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси

 

17031

 

х

х

Солиқ бўйича ҳисобга олиш жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (170-сатр – 190-сатр)

 

180

52 246 212

 

 

 

Алоҳида бўлинмалар жойлашган жойи бўйича ҳисобот даври учун тўланиши лозим бўлган ягона солиқ тўлови суммаси (Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобидан келиб чиқиб)

 

190

 

x

x










 

*Экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга товарларни (ишларни, хизматларни) беришдан олинган зарарлар бундан мустасно. Баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади. Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

 

**026-сатр мол-мулкни ижарага беришдан даромадлари суммаси товарлар (ишлар, хизматлар)нинг реализациясидан олинган даромадлар умумий суммасида устун бўлган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

 

Ҳисоб-китобга 2-иловани тўлдириш намунаси

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

2-ИЛОВА 

 

БОШҚА ДАРОМАДЛАР

 

       

Кўрсаткичлар

      

Сатр

коди

Сумма

Бошқа даромадлар – жами (020–180-сатрлар йиғиндиси),

 

010

2 600 000

шу жумладан:

 

 

 

солиқ тўловчининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар

 

020

 

мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадлар

 

030

 

Давлатнинг кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ижара ҳақи суммасининг шартномада белгиланган ижара ҳақи суммасидан ошган қисми (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 1-илованинг 060-сатри) (*)

 

035

 

асосий воситалар ва номоддий активларни молиявий ижарага беришдан олинадиган даромадлар

 

040

 

текин олинган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар, шунингдек ишлар ва хизматлар

 

050

 

инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча товар-моддий захиралар ҳамда бошқа мол-мулк қиймати тариқасидаги даромадлар

 

060

 

ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар

 

070

 

мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар

 

080

 

талаблардан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар

 

090

 

илгари чегириб ташланган харажатларнинг ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар

 

100

 

хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган даромадлар

 

110

 

биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромадлар

 

120

 

ундириб олинган ёки қарздор томонидан тан олинган жарималар ва пеня, шунингдек қонуний кучга кирган суд ҳужжати асосида қарздор томонидан тўланиши лозим бўлган жарималар ва пеня

 

130

 

валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши

 

140

 

Дивидендлар

 

150

 

Фоизлар

 

160

 

Роялти

 

170

 

товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган бошқа даромадлар – жами,

 

180

 

шу жумладан:

 

1801

2 600 000

(1 800 000 + 800 000)

 

*035-сатр мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари бошқа даромадлари таркибига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.

 

Ҳисоб-китобга 4-иловани тўлдириш намунаси

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

4-ИЛОВА 

 

 

СОЛИҚ СОЛИНАДИГАН ЯЛПИ

ТУШУМНИНГ КАМАЙТИРИЛИШИ

 

Солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтирадиган

даромадлар ва харажатлар рўйхати

 

Сатр

коди

 

Сумма

 

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (020-сатр + 030-сатр + 040-сатр + 050-сатр)

 

010

17 600 000

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0201–0210-сатрлар йиғиндиси),

 

020

2 600 000

 

шу жумладан:

 

 

х

 

давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар

 

0201

 

тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тарзида олинган даромадлар

 

0202

 

дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар

 

0203

 

ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар

 

0204

 

кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати товарларни (ишлар ва хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса

 

0205

 

маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида олинган бошқа даромадлар

 

0206

2 600 000

(1 800 000 + 800 000)

асосий воситаларни тугатишда уларнинг илгари қайта баҳолашлардаги қийматининг камайиши суммасидан ортган қисми ҳисобига олинган бошқа даромадлар

 

0207

 

ютуқ (мукофот) фондининг суммаси, бироқ тарқатилган чипталарга чиққан ютуқларнинг (мукофотларнинг) умумий суммасидан ортиқ бўлмаган миқдори*

 

0208

 

битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммаси**

 

0209

 

реализация қилинган товар улушида товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммаси***

 

0210

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши – жами (0301–03...-сатрлар йиғиндиси),

 

030

 

шу жумладан:

 

 

х

 

0301

 

 

 

0302

 

 

 

0303

 

 

 

03…

 

 

ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағларга солиқ солинадиган ялпи тушумни камайтириш [ҳақиқатдаги харажатлар бўйича, бироқ Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби (040-сатр – 0501-сатр) – (020-сатр + 030-сатр)нинг кўпи билан 10 фоизи миқдорида]

 

040

15 000 000

(10% х
(1 192 060 000 –

2 600 000) =
118 946 000 дан кўп эмас)

Солиқ солинадиган ялпи тушумнинг инвестицияларга йўналтирилган маблағлар суммасига камайиши (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 5-илованинг 050-сатри)

 

050

 

 

*Лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида юридик шахслар томонидан тўлдирилади.

 

**Брокерлик ташкилотлари томонидан тўлдирилади.

 

***Воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар томонидан тўлдирилади.

 

Ҳисоб-китобга 6-иловани тўлдириш намунаси

 

Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига

6-ИЛОВА 

 

 

2018 ЙИЛ I ЧОРАГИ УЧУН ЭКСПОРТ УЛУШИГА

ҚАРАБ ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ СТАВКАСИГА ТУЗАТИШ КИРИТИШ

 

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Жами

Шу жумладан, Ягона солиқ тўлови тўловчиси тўғрисидаги маълумотларда кўрсатилган фаолият турлари бўйича (01-варақ)

 

1 – асосий фаолият тури (қурилиш)

 

2

 

Товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушум (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 010-сатри), шу жумладан:

 

010

280 600 000

 

х

х

ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан, шу жумладан:

 

020

 

х

х

ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан (мазкур иловага изоҳда кўрсатилган хом ашё товарларини ҳисобга олмасдан)

 

030

 

х

х

Ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар)ни эркин алмаштириладиган валютада экспорт қилишдан тушган тушумнинг товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушумдаги салмоғи, фоизда (030-сатр / 010-сатр х 100)

 

040

 

х

х

2018 йил I чораги учун солиқ солинадиган база (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобининг 061-сатридан)

050

280 600 000

 

 

280 600 000

 

 

Ягона солиқ тўловининг белгиланган ставкаси

 

060

 

5

 

 

Ягона солиқ тўловининг тузатиш киритилган ставкаси

 

070

 

5

 

 

2018 йил I чораги учун ягона солиқ тўлови суммаси (050-сатр x 070-сатр)

 

080

14 030 000

 

14 030 000

 

 

 

Изоҳлар.

Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш 2018 йил 1 апрелидан бекор қилиниши муносабати билан ушбу илова 2018 йил I чораги якуни билан тўлдирилади ва ҳисобот солиқ даври давомида ўзгаришсиз қолади.

Агар солиқ тўловчи белгиланган ставкани экспорт улушига боғлиқ ҳолда тузатиш киритмаса, 070-сатрда 060-сатр бўйича белгиланган ставка кўрсатилади. Умумий реализация ҳажми деганда, барча фаолият турларидан олинган соф тушум суммаси тушунилади. Бунда экспорт улуши 2018 йил I чораги якуни билан аниқланади.

Экспорт улушини ҳисоблашда ўзи ишлаб чиқарган хом ашё товарлари – пахта толаси, ип калава, пахта линти, хом нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар, рангли ва қора металлар прокати, синиқлари ва чиқиндиларини реализация қилишга доир экспорт ҳажми ҳисобга олинмайди.

 

Маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш намунаси

 

ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ

ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИНГ

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-КИТОБИ 

 

Кўрсаткичлар

 

Сатр

коди

 

Жами

 

Шу жумладан, ЯСТ тўловчиси

тўғрисидаги маълумотларда

кўрсатилган фаолият турлари бўйича

 

1 – асосий фаолият тури (қурилиш)

 

2

 

1

 

2

3

4

5

Ҳисобот чораги учун солиқ солинадиган ялпи тушум (ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри - аввалги ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 040-сатри)

 

010

312 000 000

 

312 000 000

(1 192 060 000 –

880 060 000)

 

ЯСТнинг белгиланган ставкаси, %

 

020

 

5

 

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТ ҳисоб-китоб суммаси (010-сатр х 020-сатр / 100)

 

030

15 600 000

 

15 600 000

 

 

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори (Маълумотноманинг 030-сатри 11-устуни / 4)

 

040

16 449 404

(3 х 0,836 х

26 235 094 / 4)

х

 

х

Ҳисобот чораги учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (040-сатр – 030-сатр)

 

050*

849 404

 

х

 

х

Аввалги ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри)

 

060

5 983 808

 

х

 

х

Ҳисобот даври учун ЯСТнинг қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр)

 

070

6 833 212

 

х

 

х

 

*Агар 3-устуннинг «030»-сатри 3-устуннинг «040»-сатридан катта ёки унга тенг бўлса, у ҳолда «050»-сатрда «0» қиймат кўрсатилади.

 

2018 йил учун бюджетга тўланиши лозим бўлган ЯСТ суммаси 52 246 212 сўмни ташкил этади (ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри). IV чорак учун 9 ойга тўланган ЯСТ (39 596 808 сўм) (ўтган ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобининг 170-сатри) чегирилган сумма, яъни 12 649 404 сўм ўтказилади.

 

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

 

Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг