Корпоратив картага харид қилишда нимага эътибор қилиш лозим

preview

Сотиб олувчи ҚҚСни ҳисобга олиши учун КПК орқали харидларни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш зарур? Лозим даражада эҳтиёткорликни намоён қилиш учун ушбу ҳужжатларни расмийлаштиришда нимага эътибор бериш лозим? Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда жавоб беришди:

- Сотувчи харидга сотиб олувчи томонидан корпоратив карта ёрдамида ҳақ тўлашда 2 та ҳужжат бериши керак:

  • тўлов терминали чеки;
  • ЭҲФ ёки НКМ чеки.

Корпоратив картага харид қилишда СКнинг 47-моддасига асосан электрон ҳисобварақ-фактура ва назорат-касса техникаси чеки бир-бирини ўзини босувчи ҳужжатлар ҳисобланади. ҚҚС тўловчиси бўлган сотиб олувчи ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланишни хоҳлайди. Ва шу нуқтаи назардан ҳамма назорат-касса техникаси чеклари ҳам техник имкониятлар бўйича тенг эмас. Онлайн-НКМ ва виртуал касса чекини “Корпоратив карта ёрдамида ҳақ тўлашда берилган чекларни рўйхатдан ўтказиш” функционали ёрдамида солиқ тўловчининг шахсий кабинетида рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланиш мумкин. Фискал хотирали НКМ чеклари учун бундай имконият йўқ ва бўлмайди ҳам, сабаби мамлакат онлайн-НКМга ўтмоқда.

489-сон ВМҚга 2-илованинг 5-бандига мувофиқ, ҳисобварақ-фактура сотиб олувчининг талаби бўйича расмийлаштирилади. Сотиб олувчи муқобилга эга эмас, агар у - ҚҚС тўловчи бўлса ва ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдаланишни хоҳласа, у буни талаб қилиши керак, сотувчи эса ёки фақат фискал хотирали НКМ билан жиҳозланган ёхуд эслатмасиз ҳисобварақ-фактура (чек) бермайди.

Ушбу ҳужжатларни олишда лозим даражада эҳтиёткорликни намоён қилиш зарур: хариднинг тасдиғи сифатида бериладиган ҳужжатлар сотувчининг номи ва унинг манзилини ўз ичига олиши керак, ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда эса яна сотувчининг СТИРи кўрсатилган бўлиши керак. Ушбу маълумотлар сотувчининг ҳақиқий маълумотларига тўғри келиши керак. 

Эътибор беринг!
Бундай бўлмаслиги керак: ҳужжатлардаги манзили ва номи сотувчининг ҳақиқатда жойлашган жойига тўғри келмайди; терминал чекида битта сотувчи (унинг манзили), онлайн-НКМ чекида ёки ҳисобварақ-фактурада эса бошқаси (ёки терминал чекида кўрсатилганига нисбатан бошқа манзил) кўрсатилган.

Ушбу маълумотларни текширишда муаммо юзага келмаслиги керак: Чакана савдо қоидаларига асосан сотувчи сотиб олувчига ўзи ва товар тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт. 

Шунингдек, эътибор беринг: ЭҲФд ва НКМ чекида сиз томондан харид қилинадиган товарлар - ҚҚС ставкаси ва суммаси кўрсатилган ҳолда келтирилиши керак.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади