Солиқларни тўлиқ тўламай, хато қилганини ўзи аниқлади - камроқ пеня тўлайди

preview

 

2019 йилдан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузганлик учун пеня миқдори оширилади ва табақалаштирилади. Бу 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонунда назарда тутилган.


Бугунги кунда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлов муддатларини бузганлик учун пеня миқдори, тўлиқ тўланмаган солиқ суммасини ким аниқлаганидан қатъи назар, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун боқиманданинг 0,033%ини ташкил этади (СКнинг 120-моддаси).  Пенянинг ҳар кунги ставкаси йиллик 12,045%дан келиб чиқиб ҳисобланган.

 

2019 йилдан пеня миқдори оширилади, шунингдек боқимандани ким аниқлаганидан келиб чиқиб фарқланади:

  • ўз вақтида ҳисоботларни тақдим этган ёки ўз хатоларини аниқлаган  хўжалик юритувчи субъектлар учун 0,045% (йиллик 16,425%);
  • агар қўшимча ҳисоблаш солиқ органи томонидан амалга оширилган бўлса, 0,06% (йиллик 21,9 %).

 

Эслатиб ўтамиз, МБ томонидан 25.09.2018 йилдан белгиланган қайта молиялаштириш ставкаси 16%ни ташкил этади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.


«Norma» профессионал ривожланиш марказида А. Тошхўжаева ўтказадиган семинарда солиқ қонунчилигидаги ўзгартиришлар билан яқиндан танишишингиз мумкин.