Сеҳрли асо ёки Солиқ солишнинг янги тизимига ўтишдаги қийинчиликлар қандай енгиб ўтилади

preview

«Norma» профессионал ривожланиш марказида солиқ солишдаги янгиликларга бағишланган семинар ва ўқув курсларининг бир туркуми иш бошлади.

 

– Солиқ тизимида кенг миқёсли ислоҳотлар ўтказилиши муносабати билан мутахассисларда кўплаб саволлар юзага келмоқда, – дейди «Norma» ПРМ директорининг ўринбосари Дания Ибатуллина. – Бухгалтер ва ташкилот раҳбарларининг кўп сонли илтимосларини ҳисобга олиб, марказимиз солиқларни ҳисоблашда янги йилдан кучга кирган ўзгаришларга ўз эътиборини қаратди. 2019 йилнинг биринчи чораги учун режалаштирилган аксарият семинар ва ўқув курсларимиз шу мавзуга бағишланади. Агар мазкур мавзуларда ўқишни истовчилар бўлса, семинарларимизни давом эттиришимиз мумкин.

 

Янги ўзгартиришларда бухгалтер учун нималар муҳим? «Солиқлар-2019. Энг муҳим жиҳатлар»  номли биринчи семинаримизнинг эллик нафар иштирокчиси сўровдан ўтказилганда, уларнинг ҳар бири аудиторияга айнан ўзи учун долзарб бўлган масала билан келганлиги маълум бўлди. 

 

Валентина Жудру бутун умр умумий овқатланиш тизимида бухгалтер бўлиб ишлаган. 

 

– Турли йилларда мол-мулк, ер солиқларини ҳисоблаш ва тўлашга тўғри келган. Бир қарашда, ҳамма нарсани биладигандекман, кўп нарсалар эскидан таниш туюлади, – дейди у. – Лекин жорий йилдан бизнинг «Visol koshonasi» МЧЖни солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтказишди. Умумий овқатланиш соҳаси илк бор ҚҚС билан тўқнаш келди. Мазкур солиқни ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган кўплаб саволлар мени ушбу семинарга «етаклаб келди».

 

 – Корхонамиз чойни қадоқлаш ва сотиш билан шуғулланади. Умумбелгиланган солиқ солиш тизимида анчадан буён ишлаймиз, шунинг учун ҚҚС билан яхши танишмиз, – дейди «Pure Tea Packers» МЧЖнинг бош бухгалтери Шаҳло Асатова. – Семинарга келишимдан мақсад солиқ соҳасидаги янгиликлардан яна бир бор хабардор бўлиш, уларни ҳамкасабалар билан муҳокама қилишдир. Бу жуда фойдали семинарлар, улар бугунги воқеликдан воқиф бўлиб туришнинг энг яхши имкониятини беради. 

 

– Компаниямизнинг йиллик маблағ айланмаси 1 миллиарддан камроқ, шунинг учун биз ягона солиқ тўловчиси сифатида қолаверган эдик. Лекин ҳисоб-китоб қилиб бўлгандан кейин раҳбариятимиз умумбелгиланган тизим бўйича солиқ тўлашга қарор қилди. Бу борада бироз тайёргарлик кўриб олишим кераклиги учун семинарга келдим, – фикрлари билан ўртоқлашади  «Nova Media»нинг бош бухгалтери Рашида Гаймутдинова.

 

Марказнинг семинарларида иштирокчилар 2019 йилда солиқларни тўлашга доир энг муҳим ҳисоблашларга бағишланган маърузалардан ташқари, ўзларининг асосий саволларига ҳам малакали жавоблар топишади. 

 

«Норма» ПРМ солиқ солиш янги тизимининг барча икир-чикирларини билиб олишнинг бошқа вариантини ҳам таклиф этади. Бу «Бешта солиқ – ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот топшириш» деб номланган туркум ўқув семинарларидир. Уларнинг биринчиси 15 январдан бошланади. 

 

Ўқув курсларининг дастурлари доирасида собиқ ЯСТ тўловчилари  учун «янги» солиқларни (ҚҚС, фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер ва сув солиқлари) ҳисоблаш ва тўлашнинг муҳим қоидалари тушунтирилади. 

Тингловчилар олган билим-малака уларга қуйидагиларда ёрдам беради:

  • солиқларни пеня ва жарима санкцияларига тушиб қолмаган ҳолда саводхонлик билан тўлаш;
  • ҳисоб-китоблар ва ҳисобот шаклларини тўғри тўлдириш;
  • бюджетга тўланадиган суммаларни оптималлаштириш.

 

«Norma» ПРМ ишлаб чиққан ва қўллаётган янги услуб ўқув материалини осон ўзлаштиришга ёрдам беради. Солиқларга доир онлайн-курсни қўллаган ҳолда олиб бориладиган ўқув дастуридан амалий тест ва машғулотлар ўрин олган. Ҳар бир машғулот ўтказилгандан кейин тингловчилар ўтилган мавзуни мустаҳкамлаб олишлари учун аудиториядаги тизимдан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.   

 

Тингловчига мақбул бўлган вақт ва ўқув шаклини танлаш, шунингдек, семинар ёки ўқув курсларига ёзилишда мазкур ҳаволадан фойдаланиш мумкин.

 

Машғулотларни бухгалтерия, солиқ солиш ва солиқ маслаҳати соҳаларида юқори малакага эга бўлган мутахассислар Ирина Подольская, Гулнора Эргашева, Азиза Тошхўжаева, Зоя Тучкова, Светлана Голосова, Игорь Аипкин, Ольга Шабанова олиб боришади.

 

 «Солиқ ва божхона хабарлари», «Налоговые и таможенные вести» газеталарининг обуначилари ва/ёки «NORMA» АҚТ фойдаланувчилари имтиёзли нархларда ўқиш имкониятига эгалар.