Ўзбекистон норезидентларидан олинган ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоботи қандай тўлдирилади

preview

Ўзбекистон норезидентларидан олинган ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоботи таркибига қуйидагилар киради:  

  • Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинган ишлар, хизматлар бўйича ҚҚС тўловчиси тўғрисида маълумот;
  • Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинган ишлар, хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби.

Ўзбекистон норезидентлари ҳисобот даврида сизга хизматларни кўрсатмаган ва ишларни бажармаган бўлсалар, улар бўйича маълумотлар ва ҚҚС  ҳисоб-китобини тақдим этманг.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон норезиденти бажарган ишлар (кўрсатган хизматлар), агар уларни амалга ошириш жойи Ўзбекистон бўлса, уларни олувчи учун ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланади.

Ишлар ва хизматлар учун хорижий валютада ҳақ тўласангиз, солиқ солинадиган оборот у амалга оширилган санада Марказий банк курси бўйича сўмга қайта ҳисобланади .

Норезидентдан ишлар ва хизматлар олинганда ушбу ишлар ва хизматлар олинганлиги тўғрисида ҳужжат расмийлаштирилган сана оборот амалга оширилган сана деб ҳисобланади

Солиқ ҳисоботининг ушбу шаклларини тўлдириш тартиби билан танишинг.

Ҳисобот қандай шаклда топширилади

МВ ва ДСҚнинг қарори билан тасдиқланган шакллар бўйича ҳисобот тузинг. Уни сўмда тўлдиринг ва электрон кўринишда ДСИга тақдим этинг .

Вазият
Ўтган даврлар учун ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисобот қайси шаклда ва қандай усулда топширилади?
– Аниқлаштирилган ҳисоботни сиз ўзгартириш киритаётган даврларда амалда бўлган шакллар бўйича топширинг. Уни қайси давр учун тузганлигингиздан қатъи назар, электрон шаклда тақдим этинг. Тадбиркорлик субъектлари солиқ ҳисоботини фақат электрон тарзда тақдим этадилар (Солиқ кодексининг 45-моддаси).

Ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади

Норезидентлардан олинган ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби сатрларида қуйидагиларни акс эттиринг:

• 0101 – реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди бўлган норезидентлардан олинган ишлар ва хизматлар, шу жумладан ҚҚСдан озод этиладиганлари:

– 01011 – Солиқ кодексига мувофиқ  ;

– 01012 – бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ;

• 0102 – реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди бўлмаган норезидентлардан олинган ишлар ва хизматлар.

Эслатиб ўтамиз, ишлар ва хизматларни реализация қилиш жойи, уларнинг туридан қатъи назар, қуйидаги жойга қараб аниқланиши мумкин :  

  • ишлар (хизматлар) боғлиқ бўлган мол-мулк жойлашган жой;
  • ҳақиқатда ишлар бажарилган (хизматлар кўрсатилган) жой;
  • ишлар (хизматлар) харидори фаолият кўрсатадиган жой;
  • ишларни бажарувчи (хизматларни кўрсатувчи) шахс фаолият кўрсатадиган жой.

Солиқ солинадиган база ва бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси қуйидагича ҳисобланади: реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди бўлган норезидентларнинг ишлари ва хизматлари қийматидан ҚҚСдан озод этилган ишлар ва хизматлар қиймати чегирилади (0101-сатр – (01011-сатр + 01012 сатр)).