Фуқароларга давлат хизматлари тақдим этишда ҳуқуқбузарлик учун маъмурий чоралар қўлланади

preview

Давлат хизматлари агентлиги ўз эълонида давлат хизматлари марказлари ходимлари давлат хизматлари кўрсатишда ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-5-моддасига асосан жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Хусусан:

  • арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
  • давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
  • арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
  • давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилишида.

Бундай ҳуқуқбузарликлар Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан мансабдор шахсларга ва хизматчиларга ЭКИҲнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга асос бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга ва хизматчиларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Лола Абдуазимова.