МҲЭКМ миқдори ўзгарган тақдирда қандай қилиб ЖШДС бўйича имтиёзларни қайта ҳисоблаш мумкин?

preview

МҲЭКМ миқдори ўзгарган тақдирда қандай қилиб ЖШДС бўйича имтиёзларни қайта ҳисоблаш мумкин?

Солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларга бағишланган семинарлардан кейин бухгалтерларда ЖШДС бўйича саволлар қолди. ШЖБПҲга ЖШДС солиниши лозим бўлган даромадлардан 0,1% ажратма миқдори сақланиб қоладими? ЖШДС бўйича имтиёзларни қандай қилиб тўғри қўллаш лозим – МҲЭКМнинг 1 январга бўлган ҳолатдаги қийматиними ёки ҳар гал МҲЭКМ ўзгарганда ЖШДС бўйича имтиёзларни қайта ҳисоблаш керакми? Буни қандай қилиб тўғри амалга ошириш мумкин?

Тушунишга ҳаракат қиламиз.

1. ЖШДС солиниши лозим бўлган даромадлардан ҳисоблаб чиқариладиган фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (ШЖБПҲ) ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммаси 2019 йил даражасида – 0,1% миқдорида сақлаб  қолинди.

2. ЖШДС бўйича имтиёзли суммаларни ҳисоблаб чиқариш учун ҳисоблаб ёзиш санасидаги МҲЭКМ олинади.

3. МҲЭКМдан келиб чиқиб ЖШДС бўйича имтиёзлар январь ойида:

Кўрсаткич

Имтиёз миқдори (СКнинг 378, 380-моддалари)

Ҳисоб-китоб

Моддий ёрдам суммалари :

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган;
  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда бериладиган;
  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган;
  • бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан тўловлар кўринишида бериладиган;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган.

4,22 МҲЭКМ

4, 22 МҲЭКМ – 2 679 193,60 сўм
(4,22 х 634 880)

Солиқ даври мобайнида юридик шахсдан олинган :

  • ходимлар натура шаклида олган совғалар;
  • илгари иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам қиймати 

2,11 МҲЭКМ

2, 11 МҲЭКМ – 1 339 596, 80 сўм
(2,11 х 634 880)

Жисмоний шахсларни ЖШДСдан қисман озод этиш суммаси 

1,41 МҲЭКМ

1,41 МҲЭКМ –895 180, 80 сўм (1,41 х 634 880)

1 февралдан бошлаб МҲЭКМнинг янги миқдори белгиланди – 679 330 сўм. ЖШДС бўйича имтиёзлар миқдори ўзгаради:

Кўрсаткич

Имтиёз миқдори (СКнинг 378, 380-моддалари)

Ҳисоб-китоб

Моддий ёрдам суммалари :

  • вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган;
  • ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда бериладиган;
  • фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган;
  • бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан тўловлар кўринишида бериладиган;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган. 

4,22 МҲЭКМ

4, 22 МҲЭКМ
2 866 772,6 с
ўм
(4,22 х 679 330)

Солиқ даври мобайнида юридик шахсдан олинган :

  • ходимлар натура шаклида олган совғалар;
  • илгари иш берувчининг ходимлари бўлган ишламаётган пенсионерлар ва меҳнат қобилиятини йўқотган шахслар, вафот этган ходимнинг оила аъзолари томонидан олинган совғалар ҳамда бошқа турлардаги ёрдам қиймати 

2,11 МҲЭКМ

2, 11 МҲЭКМ
1 433 386,30 с
ўм
(2, 11 х 679 330)

Жисмоний шахсларни ЖШДСдан қисман озод этиш суммаси 

1,41 МҲЭКМ

1,41 МҲЭКМ
957 855, 30 с
ўм
(1,41 х 679 330)

Солиқни даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан эътиборан ҳар ойда ортиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқаринг ва ушлаб қолинг.

Тегишинча, МҲЭКМ йил давомида ўзгарган тақдирда имтиёз суммасини даромад ҳисобланган санага янги МҲЭКМ бўйича қайта ҳисобланг.

Мисол
Моддий ёрдам ва совға бўйича имтиёз ҳисоб-китоби
Корхона 2020 йилнинг январь ойида ходимга бола туғилиши муносабати билан 3 000 000 сўм миқдорида моддий ёрдам тўлади. Февраль ойида унга 2 000 000 сўм қийматдаги совға берилди.
Январь-февраль даврида моддий ёрдам ва совға жами - 5 000 000 сўмни ташкил этди. Ушбу суммадан:
1) январь учун:
   

ЖШДС солинмайди:

     
     

ЖШДС солинади:

   

4,22 МҲЭКМ - 2 679 193,60 сўм

миқдордаги моддий ёрдам суммаси;

320 806, 40 сўм (3 000 000 –

2 679 193,60) миқдордаги моддий ёрдам

суммаси;

2) февраль учун:
     

ЖШДС солинмайди:

  
     

ЖШДС солинади:

    
  • 2, 11 МҲЭКМ – 1 433 386,30
        сўм миқдордаги совға суммаси

Бунда солиқ солинмайдиган моддий

ёрдам суммаси февралга белгиланган

4,22 МҲЭКМ – 2 866 772,6 сўмдан

келиб чиқиб қайта ҳисобланади.

  • 133 227, 40 сўм (3 000 000 – 2
        866 772,6) миқдордаги моддий
        ёрдам суммаси;
  • 566 613,70 сўм (2 000 000 – 1 433
        386,30) миқдордаги совға суммаси
ЖШДС бўйича солиқ ҳисоботида мазкур ходим бўйича имтиёзни киритинг:
  • 2020 йил январь ойи учун: 2 679 193,60 сўм (4,22 х 634 880);
  • 2020 йил январь – февраль учун: 2 866 772,60 сўм (4,22 х 679 330) + 1 433 386,30 сўм = 4 300 158, 90 сўм.
Эътибор беринг
Январь ойи учун ЖШДС бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини топширишга тўғри келмайди! ЖШДС йил бошидан эътиборан ортиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилиши боис, имтиёз суммасига МҲЭКМ ошадиган ойда тузатиш киритилади. Бунинг учун бухгалтерлик дастурингизга ўзгартиришлар киритишни ўйланг. Агар имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун МҲЭКМ карралиги кўрсаткичлари созламада (киритиладиган маълумотларда) назарда тутилган бўлса, сиз буни мустақил равишда бажаришингиз мумкин. Агарда улар дастурга киритилган бўлса, дастурчиларни таклиф қилинг.
Эътибор беринг
МҲЭКМнинг янги кўрсаткичлари февралдан бошлаб киритилиши керак, 2020 йилнинг январида эса январь ойи учун иш ҳақи ва солиқлар ҳисоб-китобини бузиб кўрсатмаслик учун эски қийматлар қолиши кераклигини инобатга олинг. Ўзгартиришлар киритилгандан кейин февраль ойи учун имтиёзлар суммаси шу ой учун иш ҳақи ҳисоблаш чоғида қайта ҳисобланади. Февраль ойи учун янги МҲЭКМни (679 330 сўм) ЯТС бўйича тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдорини аниқлаш чоғида ҳам қўллаш лозим.  Шу боис сиз меҳнат келишувлари, штат жадвали ва корхонанинг бошқа локал ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишингиз лозимлигини текшириб олинг.

 

Татьяна ЛИМАРЕВА