Дилшод СУЛТОНОВ – “ҳисобга олинадиган” ҚҚС савдоси ва солиқ органларининг ҳаракатлари ҳақида

preview

Нима учун ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини суиистеъмол қилувчи ташкилотларга фаол қарши курашиш айнан ҳозир бошланди? Давлат улар билан кейинчалик қандай усуллар билан курашади? Ушбу ва бошқа саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб берди:


- Солиқчиларнинг ҳаракатларига жамиятда ҳар хил баҳо берилди. Сиз улар асосли бўлган деб ҳисоблайсизми?

- Ҳар йили Европада ҚҚС билан фирибгарлик схемалари натижасида давлат бюджетларига тахминан 50 млрд евро келиб тушмайди. Ушбу пуллар жиноий гуруҳлар қўлларида қолиб кетади.

Ўзбекистонда, албатта, ҚҚС билан фирибгарлик кўлами аҳамиятли камроқ. Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил августдан бошлаб 2021 йил январга қадар аниқланган шубҳали битимлар бўйича солиқни асоссиз ҳисобга олиш 1 трлн сўмга яқин миқдорни ташкил этди. Агар фирибгарлар тўхтатилмаса, улар бунда яна давом этадилар. Кирувчи ҚҚСни сунъий равишда ошириб кўрсатган ёки экспорт қилишда фирибгарликлар содир этган ҳолда улар бюджетдан солиқни қоплашга талабгор бўлишади. Яъни солиқни давлатга улар эмас, балки давлат уларга тўлайди.

Ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг ҚҚСни қоплаш бўйича мурожаатлари бўйича контрагентлар бўйича солиқ тўлаш  “занжири” ўрганилди. Барча фаолияти олинган суммаларни нақдлаштиришдан иборат бўлган “бир кунлик фирмалар” қатор ҳолларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “етказиб берувчилари” бўлиб чиқди. Ҳужжатларда эса  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юклаб жўнатиш ҚҚС билан кўрсатилган, у албатта, бюджетга тўланмаган.

Жумладан, масалан, Сурхондарёдан А.К. фирмаси 1 350 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилди. Ҳужжатларда  Фарғона водийсидан етказиб берувчидан унга 1 080 млн сўм, шу жумладан  140,87 млн ҚҚС тўлаб сотиб олганликларини кўрсатишган. Ушбу суммани қонунчиликка мувофиқ улар бюджетдан қайтаришни сўрашди.

Бироқ солиқ органлари томонидан ўтказилган камерал текширув Фарғона водийсидан етказиб берувчи фақат қоғозда мавжуд бўлганлигини аниқлади. Фирма кекса аёл номига рўйхатдан ўтказилган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етишитириш ёки харид қилиш амалга оширилмаган. Барча ҳужжатлар фақат битта мақсад учун - шунчаки солиқлардан қочиш учун эмас, яна бюджетдан пуллар олиш учун сохталаштиришган.

Агар солиқчилар фаол ҳаракат қилишмаганда эди, бюджетга икки карра зарар етказилган бўларди: у мамлакат ичида сотишлардан ҚҚСни олмаган бўларди, кейин яна уни фирибгарларга тўлаган бўларди. Уларда ҚҚС мавжуд бўлган деярли барча мамлакатлар бунда ишлаб олишга уринадиган уюшган фирибгарларга қарши курашади. Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш каби бундай фирибгарлик тенг бўлмаган рақобатга ва Давлат бюджети даромадларининг камайишига олиб келади. Халқаро экспертлар ушбу ҳодисалар билан курашиш учун махсус нормалар жорий этишни тавсия қиладилар. Улар Ўзбекистон қонунчилигида ҳам мавжуд. Жумладан, солиқ органларида янги ваколатлар, хусусан - нархларга ва ҳисобга олинадиган ҚҚСга тузатиш киритиш ваколати пайдо бўлди.

Эътиборни шунга қаратишни хоҳлардимки, компания қачон реализация қилиш бўйича айланмани кўрсатмаса, у ундан ҚҚС тўламайди. Бу - солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, унинг учун СКда молиявий санкциялар назарда тутилган.

Кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиш ва солиқни бюджетдан қайтариш - бошқа масала. Бу ҳолларда ҳуқуқбузар ҳақиқатда тўламаган нарсасини бюджетдан олишга интилади. Бу ерда у шунчаки солиққа оид қонунчиликни бузмайди, яна ҳақиқатда ҳаммамиздан ўғрилайди.

Бунда, солиқ органлари томонидан амалга оширилган таҳлилнинг кўрсатишича, уларга ҳисобга олиш ҳуқуқи билан “савдо қилувчи” тадбиркорлик субъектлари “ёрдам” беришади. Улар уларнинг мижозлари ҳисобга олиш ҳуқуқидан фойдалана олишлари учун ҳужжат билан сохта битимлар расмийлаштиришади. Бунда тасвирланган ҳужжатлар ортида реал ишлар - товарларни сотиш ёки хизматлар кўрсатиш мувжуд эмас. Бугун бу ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқидан ноқонуний фойдаланишнинг кенг тарқалган схемалардан биридир.

Бунда аксарият ҳолларда мазкур товарлар НКМдан фойдаланилмаган ҳолда нақд маблағларга сотиб олинган.

Жорий йилнинг февраль ойи бошига 9,5 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектларда умумий суммаси тахминан 1 трлн сўмлик шубҳали битимлар аниқланган бўлаб, улардан 476 млрд улгуржи савдо ташкилотларига тўғри келади.


- ҚҚС билан фирибгарлик ҳозир юзага келмаган. Нима учун солиқчилар фақат 2021 йилнинг февралида бунга киришишди?

- Нақд пуллар ва конвертация билан муаммолар бўлган вақтда, “нақдлаштирувчи идоралар” билан битимлар одатдаги иш бўлган. Сўнгги 4 йилда суммани банк орқали қонуний нақдлаштириш ва ўша ернинг ўзида - сўмларни товарларни импорт қилиш учун конвертация қилиш мумкин.

Бироқ “кирувчи ҚҚС”га ва “солиқ солинадиган фойда ва тегишинча, фойда солиғини камайтирадиган харажатларга” талаб пайдо бўлди. Бу ажабланарли эмас: солиқ ислоҳотлари натижасида ушбу солиқларни тўловчилар сони охирги 2 йилда 16 мартага кўпайди.

Фирибгарлар ҚҚС бу - одатдан ташқари солиқ эканлигини тезда тушунишди. Қўшимча қиймат яратиш занжирининг ҳар бир иштирокчиси бюджетга сотиш нархида харидордан ундириладиган “кирувчи ҚҚС” ва ўз етказиб берувчиларига тўланган “чиқувчи” солиқ ўртасидаги фарқни тўлайди. Шу боис, агар “кирувчи” ҚҚС сунъий равишда оширилса, бюджетга камроқ тўлаш мумкин.

Ва “нақдлаштирувчилар”, уларни “солиқ ўралари” дейиш тўғрироқ бўларди, ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи савдоси билан шуғуллана бошлашди. Мен юқорида айтганимдек - уларнинг мижозлари ҳисобга олиш, демакки, қоплаш ҳуқуқидан фойдалана олишлари учун улар ҳужжат билан сохта битимлар расмийлаштиришади.

Шунга ўхшаш битимларни тизимли асосда аниқлаш учун солиқ тўловчиларга бориб оммавий солиқ текширувларини ўтказиш зарур бўларди. Бизда эса сўнгги йилларда уларга мораторий амал қилади. Шу боис 2020 йил август ойидан бошлаб, барча субъектлар электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштира бошлашлари билан солиқчилар жиддий таҳлилий иш учун инструментга эга бўлишди. Гарчи шубҳали ташкилотлар билан битимларни сўнгги 5 йил учун, яъни даъво қилиш муддати доирасида аниқлаш зарур бўлсада.


- Эҳтимол, ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқидан умуман воз кечиш керакдир? Шунда фирибгарлик схемалари бўлмайди...

- Бунинг имкони йўқ. Ҳисобга олиш ҳуқуқи ва бюджетдан қоплаш - бу солиқнинг нейтраллигини таъминловчи ҚҚСни ундириш механизми. 2020 йил давомида солиқ тўловчиларга 9,0 трлн сўм ҚҚС қоплаб берилди (ёки йиғилган ҚҚСнинг тахминан 20%и) ва бу Солиқ кодексининг талаби.

Ушбу ҳуқуқдан қонунчиликка риоя қилган ҳолда ишлайдиган виждонли тадбиркорлар фойдаланиши - бошқа масала. Агарда ҳозир ундан ноқонуний фойдаланувчиларга нисбатан чоралар кўрилмаса,  биз нафақат Давлат бюджетига миллиардлаб сўм кам оламиз... Қонуний иқтисодиёт бузилади, солиқ фирибгарлари ўз товарларини ўз солиқ мажбуриятларини ҳалол бажарувчи солиқ тўловчиларга қараганда арзонроқ реализация қилишлари мумкин бўлади.

Шубҳали битимларга харажатлар фойда солиғи бўйича тушумларни ҳам камайтиради. Агар ҳуқуқбузар фойдадан ҳақиқатда бўлмаган товарлар ва хизматлар учун тўловларни чегириб ташлаган бўлса, у солиқ базасини ва тегишинча, фойда солиғининг ўзини ноқонуний камайтириб кўрсатган бўлади. Жумладан, агар жорий йилнинг 21 феврали ҳолати бўйича 3 трлн сўмдан ортиқ (ҚҚС - 498 млрд сўм) фирибгарлик битимлари ҳолати тасдиқланган бўлса, тўлиқ тўланмаган фойда солиғи тахминан 450 млрд сўмни ташкил этиши мумкин.

Шу боис шубҳали битимларни аниқлаш - солиқчиларнинг энг муҳим вазифаларидан бири. “Ҳисобга олинадиган ҚҚС” билан савдо қилган виждонсиз солиқ тўловчилар ва уларнинг хизматларидан фойдаланган контрагентларнинг рўйхати шакллантирилди. Уларга ҳисоб-китобларни қайта топшириш ва ноқонуний ҳисобга олинган суммаларни бюджетга қўшимча тўлаш тўғрисида хабарномалар йўлланди.

Самарали солиқ назорати бизга бундай ҳуқубузарликларни аниқлаш ва бартараф этишни кафолатлайди.  Жазонинг қайтмаслиги бир томондан давлат билан бундай ўйинлар “ўйнаш” истагини камайтиради, бошқа томондан - соғлом рақобат муҳитини яратиш, виждонли солиқ тўловчиларга солиқ юкини камайтиришга кўмаклашади.


- Агар солиқ органлари тадбиркорга нисбатан ўз хулосаларида ҳақ бўлсалар ва тузатиш киритиш кучда қолса, бу иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилишини англатадими?

- Бу вазиятда энг асосий вазифа - бюджетга тушумларниг тўлиқлигини таъминлаш учун тўланган солиқлар суммаларига тузатиш киритиш. Бироқ шуни унутмаслик лозимки, “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси 12-бандига мувофиқ, масалани ҳал этиш уларнинг ваколат доирасидан чиққан ҳолларда, қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактларига доир материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширишга ваколатли. Шу боис, ушбу саволга аниқ жавоб бериш учун ҳар бир аниқ ҳолатни алоҳида кўриб чиқиш лозим.

Ва барибир, ўйлайманки, масалан, жорий йилнинг 1 апрелига қадар - ўтиш даври масаласини кўриб чиқиш  ва солиқ тўловчига ўз бизнес-ҳамкорларини қайта кўриб чиқиши учун вақт берган маъқул.


- Февраль тадбирлари бир марталикми?

- Йўқ, бу - солиқ органлари олдинда турган бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаларини камайтиришга бўлган ҳуқуқдан ноқонуний фойдаланишга қарши курашиш бўйича катта ишнинг бошланиши.

ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича иш доимий равишда олиб борилади. Солиқ органлари кейинчалик барча бундай ҳолатларга тезкор равишда муносабат билдиришлари керак.

Солиқ органлари “бўйин товловчилар” билан бошқа йўналишлар ва солиқлар, хусусан - фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳам қарши курашадилар.

Шу боис бюджетга тўловларда тежашга уриниш қимматга тушади: ҳам ҳисобга олиш бўлмайди, ҳам фойда солиғини тўлашади, ҳам ўз обрўларини тўкишади, ҳам контрагентларни бирин-кетин йўқотишади.


- Бундай ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тизими қандай ривожлантирилади?

- Биринчи навбатда ҚҚС тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш зарур. Асосий эътиборни ихтиёрий тартибда рўйхатдан ўтказишга қаратиш. Бугунги кунда солиқ органи ҳисобга қўйишда ариза шаклини тўғри ва тўлиқ тўлдирилишини текширади. Менинг назаримда, ҚҚС тўловчиси кодини ва гувоҳномани беришдан олдин, тадбиркорнинг қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилишини текшириш лозим. Солиқ органларига тадбиркор объектив тарзда юқори хавф гуруҳига тааллуқли бўлган тақдирда рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳуқуқини бериш зарур.

Бу - баъзи субъектлар фақат уюшган фирибгарлик учун шароит яратиш учун ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиши билан боғлиқ жаҳон амалиёти. Содда қилиб айтганда, бундай сотувчи солиқни бюджетга тўламайди,  унинг сохта “харидори” солиқ чегирмаларини амалга оширади. Айнан шунинг учун ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўп мамлакатларда узоқ ва синчиклаб текширадилар. Бу нафақат давлат ғазнасини тўлиқ ҳажмда тўлдиришга ёрдам беради, балки виждонли солиқ тўловчилар учун мақбул шароитлар яратади.

Бундан буён ҳар қандай қарор қонунга риоя этувчи тадбиркорларнинг манфаатларига риоя қилинишини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинишига интиламиз. Масалан, бугунги кунда харидлар тизими тўланадиган нарх бўйича ғолибларни аниқлайди. Натижада ҚҚС билан 110 минг сўмлик товар солиқсиз 100 минг сўмлик товарга қараганда қимматроқ туюлади, гарчи бундай бўлмасада. Биз мазкур тизимни такомиллаштириш устида ишлаяпмиз ва бундай амалиётдан воз кечишни режалаштирмоқдамиз.

Ва ниҳоят, энг асосийси: шубҳали битимларни аниқлаш, ҚҚСни рўйхатдан ўтказиш тизимини тартибга солиш ва бошқа шунга ўхшаш чора-тадбирлар фақат муаммоларнинг бир қисмини ҳал қилади. Товарнинг бозорга келиб тушгандан бошлаб сотишгача бўлган ҳаракатининг бутун занжири соғломлаштирилишга муҳтож.

Товарларнинг истеъмолчига қонуний ҳаракатида барча кейинги муаммоларни юзага келтирадиган маҳсулотларнинг бир қисмини яширин ишлаб чиқариш ва арзон бозордан импорт қилишни аниқлаштириб олиш лозим бўлади. Бу - юкларни ҳисобварақ-фактура ёки юкхатларсиз ташиш, терминаллар ва кассаларсиз савдо қилиш, реализация қилиш қийматини камайтириб кўрсатиш ва бизнеснинг реал манфаатларининг кўп йиллар давомида етарлича баҳоланмаганлиги туфайли юзага келган бошқа муаммолар. Энди эса давлат тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги аксарият тўсиқларни олиб ташлаганда, у солиқ соҳасида қонунчиликка риоя қилинишини талаб қилишга ҳақли.