ДСҚ олдинги даврлар учун ЭҲФни - 10 мартга қадар расмийлаштиришга рухсат берди!

preview

Солиқ қўмитаси хўжалик юритувчи субъектларга олдинги даврлар учун 10 мартга қадар ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришнинг техник имкониятини тақдим этди ва ушбу ҳуқуқни суиистеъмол қилиш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирди.


Идорадаги манба тушунтирди:

– ЭҲФ Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг 4-бандида назарда тутилган муддатларга мувофиқ тақдим этилиши керак. Шу билан бирга Давлат солиқ қўмитаси хабардор қилади: 2021 йил 1 апрелдан бошлаб олдинги давр учун ЭҲФ тақдим этиш учун чекловлар бекор қилинади.

СКнинг 223-моддасига асосан солиқ базасини яшириш, яъни ҳисоб регистрларида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар суммасини акс эттирмаслик - яширилган  солиқ базаси суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тадбиркорлик субъектларидан келиб тушаётган таклифларни ҳисобга олган ҳолда, ДСҚ хўжалик субъектларига олдинги даврлар учун ҳисобварақ-фактураларни 10 мартга қадар расмийлаштириш имкониятини тақдим этди.

Бунда СКнинг 83-моддасига асосан расмийлаштирилган ЭҲФ асосида солиқ ва молиявий ҳисоботга тузатишлар киритиш ва аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш лозим.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан олдинги даврлар учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар Автоматлаштирилган хавфни бошқариш тизими томонидан таҳлил қилинади. Ягона ёки асосий мақсади тўланадиган солиқларни тўламаслик ёки суммасини камайтириш тарзида асоссиз солиқ нафи олиш ҳисобланадиган сохта битимлар тузиш ёки операциялар ёки операциялар кетма-кетлигини амалга ошириш (СКнинг 14-15 ва 266-моддалари) ҳолатлари аниқланган тақдирда солиқ органлари ҚҚС суммасини ҳисобга олишга тузатиш киритишга ҳақли.

Ҳуқуқни суиистеъмол қилган ва мунтазам равишда олдинги даврлар учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштирувчи солиқ тўловчилар (сотувчилар ва сотиб олувчилар) хавфнинг юқори даражасига эга тадбиркорлик субъектлари тоифасига киритилади. Бу уларга нисбатан солиқ текширувларини ўтказиш учун сабаб бўлади.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади