Ким Корхона паспортини топшириши зарур (Exсel да тўлиқ рўйхат)
2 апрелга қадар давлат улушига эга корхоналар статистика органларига Корхона паспортини торширишлари зарур. Buxgalter.uz тафсилотларни Давстатқўмда аниқлаштирди:
– Мазкур талаб татбиқ этиладиган хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлиқ рўйхатини бу ерда юклаб олиш мумкин.
Корхона паспорти - бу намунавий электрон шакл бўлиб, корхонанинг асосий ишлаб чиқариш ва иқтисодий параметрларини акс эттиради. У статистика органларига ҳар йили 2 апрелга қадар электрон шаклда жўнатилади.
Агар Паспорт тақдим этилмаган ва/ёки Паспорт ва бошқа статистика ҳисоботлари маълумотларида тафовутлар аниқланган бўлса, Давстатқўм 20 апрелдан кечиктирмай бу ҳақда давлат ва хўжалик бошқаруви органларини хабардор қилади. Бошқарув органлари тузилмасига кирмайдиган корхоналар бўйича эса, ахборот тегишли ҳудуднинг ҳокимлигига юборилади.
Батафсил йўриқномалар ва Корхона паспортини топшириш учун зарур бўлган барчаси, жумладан тўлдириш учун шаклга ҳавола - бу ерда.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади
- Ким апрелда чораклик молиявий ҳисоботни топшириши керак
- Ким IV чорак учун статистика ҳисоботини топшириши керак
- Ташкилотингиз қандай статистика ҳисоботини топшириши керак
- 2024 йилнинг I чораги учун ким статистика ҳисоботини топшириши керак
- Ким 2021 йил III чорак учун молиявий ҳисобот топшириши керак