Корхона май ойидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. Бу ҳолда, агар у ЭҲФ тизими маълумотлари бўйича автоматик тарзда шакллантирилса ва уни қўлда тузатиш киритиш имкони бўлмаса, фақат апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак?
Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалани ечими ҳақида ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаментида айтиб беришди:
Ушбу вазиятда:
1. Январь-апрель ойлари учун ўсиб борувчи якун билан Айланмадан олинган солиқ ҳисоб-китобига 1-илова - "Умумий даромад"да қуйидаги сатрларни тўлдиринг:
Сатрлар коди
Ҳисоб-китобга 1-илова
|
Тўлдиришда керак бўладиган кўрсаткичлар
|
0201–0203
|
- товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум;
- воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик ҳизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган солиқ тўловчилар учун – кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси;
- товарларни (хизматларни) текинга беришда кўрилган зарарлар;
|
0301–0306
|
- иштирокчилар таркибидан чиқиш ёки устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига берилган товарлар (хизматлар) қиймати;
- юридик шахс тугатилганда ҳамда эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциядар қайтариб сотиб олинганда акциядорга берилган товарлар (хизматлар) қиймати;
- товарларни (хизматларни) жисмоний шахс меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобидан ёки дивиденд тўлаш ҳисобидан бериш;
- қайта ишлаб бериш учун берилган товарларни ёки бошқа мол мулкларни қиймати;
- реализация қилинган ёки бепул берилган товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерлар қиймати;
- узоқ муддатли шартномалар бўйича даромадлар
|
0401–0420
|
СКнинг 297-м. 3-қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадлар, шу жумладан:
- РЕПО операциялари бўйича даромадлар;
- Қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича олинган даромадлар;
- асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар;
- асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар;
- текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар)
- инвентарлаш натижасида аниқланган ортиқча ТМЗнинг ва бошқа мол-мулкнинг қиймати тарзидаги даромадлар;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;
- талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар;
- илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар ;
- шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммалари;
- валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши ;
- қайта тикланган харажатлар суммалари;
- акциядор, иштирокчи юридик шахс фойдасига ўз улушининг (улуши бир қисмининг) қийматини олишдан воз кечиш натижасида устав фонди (устав капитали) камайиши муносабати билан олган даромадлар;
- корхонани мол-мулк мажмуи сифатида сотишдан олинган даромадлар;
- СКнинг VII бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади;
- дивидендлар;
- фоизлар
|
2. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад 010 сатрида тегишли фаолиятни кўрсатинг.
Айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини тўлдиришнинг айрим жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда ўқинг.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади