2021 йилнинг II-чораги учун айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашдаги техник носозликлар бартараф этилди
ДСҚ айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда 2021 йил II-чораги учун Ҳисоб-китобни топширишда пайдо бўлаётган техник носозликларни бартараф этди. Энди уни 2021 йил I-чорак учун Ҳисоб-китобни қайта топширмасдан туриб тақдим этиш мумкин. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси томонидан хабар берилди.
Кейинги икки кун мобайнида ДСҚ телеграм-каналида I-чорак учун Ҳисоб-китобни 2021 йил 7 апрелгача топширган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун иккита хабар пайдо бўлди. Улар 2021 йил II-чораги учун Ҳисоб-китобни шакллантиришда муаммоларга дуч келаётган эдилар.
Бундан аввал – 4 июль куни ДСҚ солиқ тўловчиларга II-чорак учун Ҳисоб-китобни топширишдан аввал I-чорак Ҳисоб-китобни қайта топширишни тавсия қилган эди.
5 июль куни эрталаб ДСҚ барча техник носозликлар бартараф этилганлини билдирди. Энди Ҳисоб-китобни одатий тартибда – I-чорак учун ҳисоботни қайта топширмасдан амалга ошириш мумкин.
Олег ГАЕВОЙ
- 2021 йил учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай топширилади: амалиётдан 5 хил вазият
- Тошкентда 2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларга тегишли солиқнинг якуний ставкалари тасдиқланди
- 2021 йилда атроф муҳит ифлослантирилганлиги учун ҳисоб-китоб қандай топширилади
- II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим
- Тошкент тадбиркорлари 2021 йилда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқни қандай тўлашади?