Бухгалтерларга июлда керак бўлади:
Таътил давомийлиги ва «таътил пуллари»ни ҳисоблашда нималарни албатта ҳисобга олиш керак
Асосий қоидалар ва баъзи муҳим жиҳатларни билсангиз, «таътил пуллари» ва таътил давомийлигини ҳисоблаш қийин эмас. Уларнинг барчасини тартиб билан қисқача санаб ўтамиз:
Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
Эътибор беринг
Материаллардан нусха кўчириш ва улардан фойдаланишга фақат манбага фаол ҳавола ёки таҳририятнинг ёзма рухсати мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.
1. Таътилнинг давомийлиги
Ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисобланади
. Ходим қайси иш ҳафтасида – 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасида меҳнат қилишидан қатъи назар, календарь бўйича барча кунлар, шу жумладан шанба ва якшанба ҳам ҳисобга олинади.
Вазиятлар:
- Агар таътил даври байрам кунларига тўғри келса
Таътил муддатини белгилашда ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобга олинмайди
.
Маълумот учун:
Агар таътил даврига кўчирилган дам олиш куни тўғри келса ёки ташкилотда маҳаллий тартибда қўшимча байрам кунлари белгиланган бўлса, таътил давомийлигини қандай ҳисоблаш ҳақида тавсияда ўқинг > > >
- Агар ходим таътил пайтида касал бўлиб қолса
Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизликда меҳнат таътилини узайтириш ёки кўчириш ҳуқуқига эга
. Амалиётдан олинган бундай ҳолатларни биз бу ерда кўриб чиққан эдик > > >
2. Таътил тўловлари ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияларни ҳисоблаш
Бу масала барча нозик жиҳатлари билан «Норма» эксперти Олег ЦОЙнинг мақоласида батафсил ёритилган:
Асосий жиҳатларни сарҳисоб қиламиз:
1) Ҳисоб-китоб даври – бу ходимнинг таътилга чиқиш ойидан олдинги 12 (ёки ходим бир йилдан кам вақт олдин ишга жойлашган бўлса, ундан кам) календарь иш ойидир
.
2) Меҳнат кодексининг 257-моддаси 4-қисмида таътилдан истисно қилинадиган даврлар – иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш кунлари, ногиронлиги бўлган болаларни ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари ва шу кабилар мавжуд.
3) Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш учун ходимнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, иш берувчи томонидан ҳақиқатда тўланган, солиқ қонунчилигида назарда тутилган, солиқ солиниши лозим бўлган барча даромадлари ҳисобга олинади
.
3. Солиқлар
Меҳнат таътилларига ҳақ тўлаш (фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўлаш):
Бу тўловлар:
- ЖШДС
ва ижтимоий солиқ солинади
; - фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажатларга киритилиши мумкин, башарти бу ҳужжатлар билан тасдиқланса ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа
.
4. Таътил тўловларининг бухгалтерия ҳисоби
Йиллик ва қўшимча меҳнат таътиллари бўйича ҳисобланган суммаларни ҳисобот ойининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига фақат шу ойдаги таътил кунларига тўғри келадиган суммада киритамиз.
Агар таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтса, ушбу кунлар учун тўланган таътил пули суммасини ҳисобот ойида 4290 «Ходимларга берилган бошқа бўнаклар» ҳисобварағининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларининг кредитида берилган бўнак сифатида акс эттиринг
.
Бухгалтерия ҳисобварақлари бўйича батафсил маълумот тавсияномада мавжуд > > >
Мавзуга қўшимча равишда:
Buxgalter.uz тавсия этади
- Таътил пули қандай ҳисобланади;
- Меҳнат таътилининг давомийлигини қандай тўғри ҳисоблаш керак;
- Таътил пулларига қандай солиқлар солинади ва уларни солиқ ҳисоботида қандай акс эттириш керак;
- Асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари қандай жамланади;
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганда таътил пули қандай ушлаб қолинади;
- Кейинчалик ишдан бўшатиш билан таътилни қандай расмийлаштириш керак.
![]()