Қандай қилиб солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда онлайн-НКТ маълумотларини автоматик тарзда акс эттириш билан боғлиқ хатонинг олдини олиш мумкин

preview

Чораклик  асосда айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларини топширадиган баъзи тадбиркорлик субъектлари реал айланмаларнинг ҳисоб-китобларда автоматик тарзда акс эттирилган онлайн-НКТ маълумотлари билан тафовут бўлиши муаммосига дуч келишди. Қандай қилиб буни олдини олишни, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўлими бошлиғи  Элнор ФОЗИЛОВ гапириб берди:

 

- Онлайн-НКТ - бу техник жиҳатдан янги ечим ва у такомиллаштиришни талаб қилади. Ўз томонидан онлайн-НКТ эгалари ушбу тизим билан ишлаган ҳолда жуда эътиборли бўлишлари керак.

Афсуски, кўпинча онлайн-НКМ эгаси ушбу масалага “ишлаяптими - майли ишласин, ҳисобот даври келганда, қаери зарур бўлса, тузатиб оламан” тамойили бўйича муносабатда бўладилар. Ва бу - муаммога тўғридан-тўғри йўл...

Онлайн-НКМнинг барча маълумотлари ҳисоботларда тадбиркор мижозлар билан ҳисоб-китобларда урадиган онлайн-НКТ чеклари асосида шакллантирилади. Чек 06.09.2019 йилдаги ПФ-5813-сон Фармоннинг 5-банди ва Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-бандига асосан маълумотларнинг қатъий белгиланган рўйхатини ўз ичига олиши керак.

Чекдаги маълумотлар битим тўғрисидаги реал фактларни акс эттириши керак, акс ҳолда тафовут ва номувофиқликлар таъминланади. Бироқ у ёки бошқа сабабларга биноан барибир ноаниқликка йўл қўйилиши мумкин. Шу боис солиқ тўловчининг шахсий кабинетида турли хатоларни тузатиш учун инструментлар мавжуд:

1. “Чекка тузатиш киритиш” чекда айнан хатога йўл қўйилган тақдирда қўлланилади: айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ҚҚСни кўрсатган; ҚҚС тўловчи ҚҚСни кўрсатмаган кассир нақд шаклда тўловни қабул қилишда тўлов терминал орқали амалга оширилганлигини кўрсатган ёки аксинча; товарнинг номи, сони, қиймати нотўғри кўрсатилган ва ҳ.к.

Чекка қандай тузатиш киритиш ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.

2. “Чекни тиклаш” носозлик туфайли у ФМО серверида фақат умумий сумма ва ҚҚС суммаси тўғрисидаги ахборот билан сақланганда, бошқа маълумотлар эса (товарларнинг номи, уларнинг қиймати, тўлов усули (нақд, терминал) йўқотилган  тақдирда зарур бўлади. Чекни қандай тиклаш тўғрисида йўриқнома - бу ерда.

3. Агар ҳисоботда қайсидир алоҳида кунлар учун онлайн-НКТ маълумотлари акс эттирилмаган бўлса, маълумотларни йўриқнома бўйича тиклаш мумкин - бу ерда.

Баъзан онлайн-НКТ эгаси аниқланган муаммони ўзи мустақил тузата олмайди. Буни кейинга қолдирманг, қуйидаги мутахассислардан кўмак беришларини сўранг:

  • сизнинг ТХКМ;
  • ДСҚ ҳузуридаги “Yangi texnologiyalar” ИАМ - 71 202-32-32 (ички рақамлар – 504, 541, 551, 578) телефон рақамлари орқали;
  • ДСҚ call-маркази - 1198 телефон рақами орқали.

Хатолар ва ноаниқликларга тузатиш киритиш - меҳнат талаб қиладиган жараён бўлиб, кўпинча ҳар бир “нуқсонли” чек билан ишлашни талаб қилади. Ва ҳисобот даврига келиб етарли даражада катта ҳажмдаги ишлар тўпланиб қолиши мумкин, уларни эплаш муаммоли бўлади.

Бухгалтерлар ва онлайн-НКТ билан ишлашга масъул бошқа шахсларга солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизмати ёрдамида ҳар куни онлайн-НКТ маълумотларини текширишни қатъий тавсия қиламан. Ва агар кам даражада номувофиқлик аниқланса, дарҳол чоралар кўринг.

Бундай ёндашув қуйидаги имкониятни беради:

  • аниқланган камчиликларни тезкор тарзда бартараф этиш;
  • чекдан чекка кўчиб ўтадиган хатоларни олдини олиш.

Масалан, яқинда бизга ярим йил онлайн-НКМ билан ишлаб, фақат июлда ярим йиллик учун ҳисоботни тайёрлаш чоғида унда - айланмадан олинадиган солиқ тўловчида - чекларда ҚҚС урилаётганлигини пайқаб қолган якка тартибдаги тадбиркор мурожаат қилди. Унда ҳозир бир неча ой учун тузатиш киритилиши лозим бўлган юздаб чеклар мавжуд. Шу боис ҳар бир чекни кузатинг, бошқа йўли - йўқ.

  • ҳисобот билан боғлиқ муаммони олдини олиш.

Эътиборингизни шунга қаратмоқчиман: ўзларининг чораклик ҳисоботларини тайёрлаш чоғида онлайн-НКМ ва виртуал кассалар маълумотларида номувофиқликларни аниқлаган солиқ тўловчилар, тузатиш киритиш учун тизим функционалидан мақсадига мувофиқ фойдаланишмаган. Масалан, ҳисоб-китобларда онлайн-НКМ маълумотларини автоматик тарзда акс эттиришни ўчиришган, маълумотларни бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар ёрдамида киритишган. Ёки ҳозир қўлда тўлдириладиган, солиқ бўйича ҳисоб-китоб сатрлари ёрдамида вазиятдан чиқишга уринишмоқда. Буларнинг барчаси бир зумда ҳисоб-китоб рақамларини “тўғри келтириш”га имкон беради, бироқ муаммони ўзагида ҳал қилмайди. Чеклардаги хатолар ва ноаниқликлар ва онлайн-НКТ бўйича ахборот қолади, демакки, бирмунча вақтдан кейин яна ўзини эслатиши мумкин.

Олег ГАЕВОЙ таёрлади

Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text171184_qanday_qilib_soliqlar_buyicha_hisob-kitoblarda_onlayn-nkt_malumotlarini_avtomatik_tarzda_aks_ettirish_bilan_bogliq_hatoning_oldini_olish_mumkin