Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромадларни аниқлаш

22.02.2022
author avatar

Дилшод Султонов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– мол-мулк чиқиб кетишидан молиявий натижани аниқлаш:
        АВ тугатилганда;
        АВ сотилганда;
        АВ айирбошланганда;
        АВ бепул ўтказилганда;
        АВ бошқа корхона устав фондига ўтказилганда;
        АВ молиявий ижарага берилганда;
        АВ камомадида ёки йўқолганда;
        АВ чиқиб кетаётган таъсисчига берилганда.

 

Асосий воситалар (АВ) ва бошқа мол-мулкларнинг чиқиб кетишидан даромадни фойда солиғи ҳисоб-китоби  1-илованинг 050 сатрида акс эттиринг.

Мол-мулк чиқиб кетишидан молиявий натижани турли ҳолатларда қандай аниқлаш керак

Қуйидагилар натижасида мол-мулкнинг чиқиб кетишидан даромад юзага келиши мумкин:

  • тугатиш;
  • реализация қилиш;
  • айирбошлаш;
  • бепул бериш;
  • бошқа корхонанинг устав капиталига бериш;
  • чиқиб кетаётган муассисга бериш;
  • молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш;
  • камомад ёки йўқотишлар.

Солиқ солиш мақсадида мол-мулкнинг чиқиб кетишидан молиявий натижани қуйидагилар бўйича аниқланг :

  • Солиқ кодексига мувофиқ қуйидаги формула билан аниқланадиган амортизация қилинадиган активлар бўйича:

Молиявий натижа = Чиқиб кетишдан даромад айирув Қолдиқ қиймат қўшув 2021 йил 1 январдаги ҳолатга кўра қайта баҳолаш сальдоси;

 

  •  бошқа мол-мулк бўйича – бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ. 
Эътибор беринг

Солиқ солиш мақсадида жамғарилган амортизация:

  • 2021 йил 1 январдаги ҳолатга кўра ҳақиқатда ҳисобланган суммада олинади ;
  • 2021 йилдан амалга ошириладиган қайта баҳолашларни ҳисобга олмаган ҳолда 2021 йилдан активларнинг қийматидан аниқланади . 
Эътибор беринг
Инвестициявий чегирмани қўллаган бўлсангиз ва у қўлланилган санадан эътиборан 3 йил ичида актив чиқиб кетаётган бўлса, уни чиқиб кетиш даврида жамғарилган амортизация суммасидан чегириб ташланг
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг