Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкин

preview

Кўпинча жисмоний шахслар ўз жамғармаларидан эмас, балки кредитлар ва қарзлар ҳисобидан йирик харидларни амалга оширадилар. Амалиётдаги мисоллардан шу каби операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини кўриб чиқамиз.

1. Кредит

Ходим кредитга (товар кредити) 15 000 000 сўмлик мебеллар тўпламини сотиб олди. Иш берувчи ҳар ойда унинг иш ҳақидан 2 500 000 сўм ушлаб қолади ва ушбу суммани кредиторга ўтказади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар ва ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблардан ташқари ходимлар билан барча ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумот  қуйидаги счётларда умумлаштирилади :

  • 4710 “Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи”;
  • 4720 “Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи”;
  • 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи”;
  • 4790 “Ходимларнинг бошқа қарзлари”.

Яъни 4700 счётларда ходимларнинг корхона олдидаги қарзи ҳисобга олинади. Бироқ мазкур ҳолда бундай қарз мавжуд эмас, шу боис 4700 счётдан фойдаланмаймиз.

Банк кредитларидан фойдаланмайдиган корхоналар ходимларнинг кредитга олинган товарлари учун қарзни сўндириш учун, ушбу ходимлар томонидан берилган топшириқнома-мажбуриятлар асосида уларнинг иш ҳақидан навбатдаги тўловлар суммасини ушлаб қолади. Бунда “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” 6710-счёти турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) билан боғланишда дебетланади (савдо корхонасининг шахсий ҳисобварақлари бўйича). Ушлаб қолинган суммалар савдо корхоналарига ўтказиб берилишига қараб турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланишда дебетланади.

 

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

 

Сумма

Дебет

Кредит

Ходимга иш ҳақи ҳисобланди

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2010, 2510, 9410, 9420)

6710

6 000 000

ЖШДС ушлаб қолинди (6 000 000 х 12%)

6710

6410

720 000

Иш ҳақидан ходимнинг товар кредити бўйича қарзини сўндиришнинг ҳар ойлик суммаси ушлаб қолинди

6710

6990

2 500 000

Савдо корхонасига ходимнинг қарзини сўндириш суммаси ўтказилди

6990

5110

2 500 000

Ходимга иш ҳақи берилди (нақд ёки пластик картасига)

6710

5010 (5530)

2 780 000

 

 

2. Қарз

Корхона ходимга 6 ой муддатга 15 000 000 сўм миқдорида фоизсиз қарз берди. Ҳар ойда иш ҳақидан кредитга мебель сотиб олиш учун 2 500 000 сўм ушлаб қолинади.

Бухгалтерия ўтказмалари:

Хўжалик муомаласининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Сумма

Дебет

Кредит

Ходимга мебель харид қилиш учун берилган қарз суммаси акс эттирилди

4720*

5110

15 000 000

Ходимга иш ҳақи ҳисобланди

Харажатларни ҳисобга олувчи счёт

6710

6 000 000

ЖШДС ушлаб қолинди

(6 000 000 х 12%)

6710

6410

720 000

Сўндириш жадвалига асосан жорий ой учун сўндириш суммаси ушлаб қолинди

6710

4720

2 500 000

Ходимга иш ҳақи берилди (нақд ёки пластик картасига)

6710

5010 (5530)

2 780 000

*Қарз суммаси - бу ходимнинг даромади эмас, тегишинча, қарз олиш пайтида ЖШДС ушлаб қолинмайди. Ходимнинг пластик картасига қарз суммасини ўтказиш учун тўлов топшириқномасини шакллантиришда ва қарз суммасини нақд шаклда беришда тўлов тафсилотларида албатта унинг мақсадини кўрсатишни тавсия қиламиз. Баъзан бухгалтер шошилади ва ушбу операцияни одатдаги иш ҳақи ёки бўнакни ўтказиш сифатида расмийлаштиради. Бу ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича номақбул солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин.

Татьяна ЛИМАРЕВА,

“Норма” эксперти