Назорат қилинадиган чет эл компанияларининг активлиги қандай ва нима учун аниқланади

preview

Халқаро амалиётда назорат қилинадиган чет эл компанияларининг (НЧЭК) фойдасига солиқ солиш режими энг аввало “пассив” даромадлар - мунтазам (дивидендлар, фоизлар, роялти) ёки бир марталик (акциялар ёки кўчмас мулкни бегоналаштириш ва ҳ.к.) даромадларга йўналтирилган. Актив даромадлар пассив даромадлардан фарқли ўлароқ реал фаолият ва ресурс харажатларини (масалан, ишлаб чиқариш) талаб қилади.

 “Активлик”ни аниқлаш тамойилларини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш методологияси департаменти бош мутахассиси Рано АЛИШАЕВА тушунтирди:

 

- НЧЭКни назорат қилувчи Ўзбекистон резиденти фойдага солиқ солишдан озод қилинади, агар у - актив чет эл компанияси бўлса .

Назорат қилувчи шахснинг солиқ базасига НЧЭКнинг барча фойдаси (пассив ва актив даромадлар) киритилади. Бунда, агар актив даромадлар улуши компаниянинг умумий даромадида 80% ва ундан ортиқни ташкил этса, НЧЭКнинг барча фойдаси ҳам актив даромадлар қисмида, ҳам  пассив даромадлар қисмида назорат қилувчи шахсда солиқ солишдан озод этилади. Агар пассив даромадлар улуши СКда белгиланган чегарадан ошса (ҳатто аҳамиятсиз миқдорда), ҳам актив, ҳам пассив даромадларга солиқ солиниши лозим .

Эътибор беринг! НЧЭКнинг активлигини аниқлашда унинг фаолиятининг аниқ турлари ва даромадлари тузилмаси муҳим аҳамиятга эга, бунда тегишинча, актив ёки пассив даромадлар устун бўлиши мумкин.

 

“Активлик” тести

Йиллик молиявий ҳисоботи маълумотларига кўра пассив фаолиятдан олинган даромадларининг (СКнинг 206-моддасида келтирилган) улуши ташкилот даромадларининг умумий суммасида 20%дан кўп бўлмаган миқдорни ташкил этган чет эл юридик шахси актив чет эл компанияси деб эътироф этилади.

Шу тариқа, НЧЭКнинг тақсимланмаган фойдасини солиқ солишдан озод этиш учун:

  • чет эл компаниясининг мазкур молиявий ҳисоботлари ҳисобот йилида унинг актив фаолияти (асосий фаолият тури) 80% ва ундан кўпни ташкил этганлигини тасдиқлаши керак;
  • унинг хўжалик фаолиятини тасдиқлайдиган НЧЭКнинг таъсис ва бошқа ҳужжатларидан асосий фаолият тури актив фаолиятга мансублиги келиб чиқиши керак. Ушбу ҳужжатлар НЧЭКнинг фойдасини солиқ солишдан озод этиш шартларига риоя қилинганлигининг тасдиғи сифатида солиқ органига тақдим этилиши мумкин. Бундай ҳужжатлар рўйхати назарда тутилмаган ва шу боис қонун билан чекланмаган.

 

Хулоса:

СК мақсадларида умуман пассив даромадлар олмайдиган ёки фақат пассив даромадларнинг аҳамиятсиз улушини (чегараси СКнинг 205-моддасида кўрсатилган) олувчи чет эл компанияси “актив” деб эътироф этилади.

НЧЭКнинг фойдасини солиқ солишдан озод этиш учун унинг  даромадлари тузилмасини назоратда ушланг (“активлик тести”) ва НЧЭКнинг ҳужжатлари бундай озод этиш учун шартларни идентификациялаш имконини бериши кераклигини унутманг.