Маслаҳатлар

Онлайн-НКМ чекида комитентнинг товарини сотиш, бўнак ва бўлиб-бўлиб тўлаш қандай акс эттирилади

22.11.2021

ДСҚ онлайн-НКМ чекларида комитентнинг товарини бўнак тўлови ёки бўлиб-бўлиб тўлаш билан (кредитга) сотишни акс эттириш имконини берадиган янги техник ечимни жорий қилмоқда. ДСҚ Ахборот-коммуникация технологиялари  департаменти бошлиғи Ҳаётжон НАСРУЛЛОЕВ бу ҳақда батафсил гапириб берди:

 

- Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар аҳоли билан барча пуллик ҳисоб-китобларда қўлланилиши керак. Тадбиркорлик субъекти товарлар ва хизматларнинг чакана харидоридан ҳар гал пул қабул қилишда, у онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини бериши керак . Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар сотувлари тўғрисидаги маълумотлар айланмадан олинадиган солиқ ва ҚҚС ҳисоб-китобларида автоматик тарзда акс эттирилади. Улар асосида солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида сотувлар бўйича аналитика шакллантирилади.

Сўнгги бир неча ойларда бундай имконият фақат товарларни воситачилик шартномаси, бўлиб-бўлиб тўлаш асосида, шунингдек бўнак тўловини қўллаган ҳолда реализация қиладиган тадбиркорлик субъектларида мавжуд эмасди. Энди улар ушбу функциядан фойланишлари мумкин.

Ундан фойдаланиш учун ўзингизнинг ТХКМга мурожаат қилинг ва онлайн-НКМ ёки виртуал кассани қайта созланг, шунингдек кассирларни ўқитинг.

Мазкур тоифадаги тадбиркорлар янги функционал билан солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда онлайн-НКМ бўйича маълумотлар тўғри акс эттирилиши учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этишлари зарур бўлади, барча маълумотлар автоматик тарзда “ўтиради”.

 

Бу қандай ишлайди

Чекларга иккита янги реквизит киритилмоқда:

  • комитентнинг СТИРи/ЖШШИРи (воситачилик шартномаси асосида реализация қилинган товарлар учун);
  • тўлов тури.

Мисол учун, чек бўйича учта турли товар реализация қилинган, улардан бири - воситачилик шартномаси асосида. Воситачилик товари остида комитентнинг СТИРи/ЖШШИРини кўрсатиш зарур бўлади.

Онлайн-НКТ тизими товар қийматини автоматик тарзда комитентнинг солиқ бўйича ҳисоботига жўнатади.

Тўлов тури - барча товарлар учун мажбурий реквизит. Қуйидаги 4 та турдан бирини танлаш лозим:

  • сотиш;
  • қайтариш;
  • бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит);
  • бўнак.

 

Тўлов тури

Қачон танлаш керак

Сотиш

Харидор сотувчи билан ҳисоб-китобларда қийматини тўлиқ тўлайди ва товарни (хизматни) олади.

Бундай чекнинг “Товарнинг нархи/қиймати” устунида кўрсатилган барча суммаси солиқ бўйича ҳисоб-китобда автоматик тарзда ўтиради

Қайтариш

Харидор илгари сотиб олинган товарни,  сотувчи эса - товарга ҳақ тўлаш ҳисобига қабул қилинган пулларни қайтаради. 

Солиқ базаси қайтариш амалга оширилган ҳисобот даврида қайтариш чекида кўрсатилган суммага камаяди

Бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит)

Сотувчи харидордан бўлиб-бўлиб тўлаш (кредит) шартномаси асосида тўловни қабул қилади.

Сотувчи биринчи чекда кредит шартномасининг тўлиқ қийматини кўрсатади ва у автоматик тарзда ҳисоб-китобда ўтиради. Кейинги тўловларни қабул қилишда чекда харидор томонидан тўланаётган сумма кўрсатилади, ушбу чеклар бўйича маълумотлар эса солиқлар бўйича ҳисоб-китобларда энди ўтирмайди.

Бўнак

Сотувчи ва харидор бўнак тўловини қўллаган ҳолда ҳисоб-китобни амалга оширади. Солиқ бўйича ҳисоботда харид учун тўлиқ ҳисоб-китоб ҳолати бўйича чек ўтиради. Унда “Товарнинг нархи/қиймати” устунида сотувчи харидор томонидан шартнома асосида тўланган барча суммани кўрсатади”

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


 

Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, бу Сизнинг мустақил қарор қабул қилишингиз учун асос бўлади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг