Норезидентларга кўрсатиладиган воситачилик хизматларини расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва уларга солиқ солиш
Тавсияда:
– норезидентлар билан воситачилик битимларини ҳужжатли расмийлаштириш;
– норезидентлар билан воситачилик битимларининг божхона расмийлаштируви;
– ташқи савдо шартномалари бўйича курс фарқларини ҳисобга олиш;
– норезидентлар билан воситачилик операцияларига солиқ солиш.
Норезидент билан воситачилик битимини ҳужжатлар ёрдамида расмийлаштириш
Норезидентларга воситачилик хизматларини кўрсатар экансиз, экспорт хизматларини амалга ошираётган бўласиз.
Экспорт хизматлари – Ўзбекистон юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахсига кўрсатиладиган жойидан қатъи назар хизмат кўрсатишдир
.
Экспорт контрактларига ўз кучингиз билан хизматларни кўрсатишга доир хорижий валютада тузилган қуйидаги контрактлар тенглаштирилади:
- ХМИ, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобига Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда иштирок этиш натижалари бўйича контрактлар;
- хизматлардан Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш шарти билан бевосита шартнома шартларида норезидентлар билан тузилган контрактлар.
Воситачилик шартномасини тузиб бўлгач у ҳақдаги маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритинг
.
Воситачилик тусидаги шартномани тузишда нимага эътибор қаратиш кераклиги ҳақида тавсияда ўқинг.
Сиз ташқи савдо контрактини тузаётганингиз сабабли унда қуйидагиларни албатта кўрсатишингиз керак:
- ҳисоб-китоблар қайси тартибда ва қандай валютада амалга оширилишини;
- томонлар келишувга тинч йўл билан эришмаган тақдирда низолар қайси судда ҳал қилинишини.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter