2022 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома қандай топширилади

preview

2022 йил 1 февралга қадар юридик шахслар 2022 йил учун мол-мулк солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотномани кўчмас мулкка 1 квадрат метр минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиш ҳуқуқига эгалар . Уни қайси шакллар бўйича топшириш ва нимага эътибор қаратиш лозим?

 

Бундай маълумотнома илгариги шакллар бўйича тақдим этилади. Улардан солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “ЮШ ҳисоботини жўнатиш” интерактив хизматининг “Электрон шакллар” бўлимида фойдаланиш имконияти бор:

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун - 10401_16-сон шакл;
  • ҚҚС тўловчилар учун - 10401_15-сон шакл.

Шундан сўнг 2022 йил 1 апрелга қадар кадастр органларида кўчмас мулк объектлари майдонларини таққослашни амалга оширинг. Натижалари бўйича - 2022 йил учун юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги аниқлаштирилган маълумотномани 1 кв. м қийматининг минимал миқдорларини ҳисобга олган ҳолда тақдим этинг. Аниқлаштирилган маълумотноманинг зарур шакллари ҳам солиқ тўловчининг шахсий кабинетида жойлаштирилган:

  • айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун - 10401_20-сон шакл;
  • ҚҚС тўловчилар учун - 10401_19-сон шакл.

Аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этган солиқ тўловчиларга пеня ҳисобланмайди .

Юридик шахсларга ҳам баҳоловчи ташкилот иштирокида кўчмас мулк қийматини мустақил баҳолашни ўтказиш ҳуқуқи берилмоқда. Бундай қарор тўғрисида солиқ органларини 2022 йил 1 апрелга қадар хабардор қилинг. Баҳолашдан кейин эса - аниқлаштирилган маълумотнома ва баҳолаш қиймати тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этинг.

 

Мавзуга доир йўриқномалар ва бошқа маълумотнома материаллари:

1. Маълумотномаларни тўлдиришда ДСҚ томонидан тайёрланган йўриқнома сизга ёрдам беради.

2. Юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ базасини аниқлаш янги тартибининг нозик жиҳатларини ҳисоб-китоб мисолларида сиз МВнинг Ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар методологияси бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА тушунтиришида топасиз:

2. Солиқ солиш мақсадларида кўчмас мулк қийматини аниқлаш учун баҳоловчиларни ким ва қандай ҳолларда жалб этиши лозимлигини баҳоловчи ташкилотлар раҳбарлари – «Grant Thornton Valuation LLC» бошқарувчи ҳамкори Марина ВАНИНА ва «Hisob va biznes baholash» МЧЖ директори Ирина ПАЛВАНОВА гапириб беришди:

4. Ниҳоят, батафсил тушунтиришлар ва ҳисоб-китоблар мисолларини сиз ушбу солиқ бўйича тавсиялар бўлимида топасиз:

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади