Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга қандай тузатиш киритиш лозим

08.02.2022
author avatar

Ирина ПОДОЛЬСКАЯ

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– АВ ва НМАлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга қандай ҳолатларда тузатиш киритиш лозим;
– объект қийматига йўналтирилган ҚҚСга тузатиш киритиш қандай акс эттирилади;
– харажатга йўналтирилган ҚҚСга тузатиш киритиш қандай акс эттирилади.

 

Қуйидагилар сотиб олинганда ҚҚС тўлиқ ҳажмда ҳисобга қабул қилинади :

  • асосий воситалар (АВ), ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, номоддий активлар (НМА), кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари, шу жумладан импорт қилинганлари;
  • кейинчалик ўзларининг асосий воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган активларни яратиш учун товарлар (хизматлар), шу жумладан импорт.  

Бундай объектлар бўйича  ҚҚСни тўлиқ ҳисобга олишнинг зарурий шартларидан бири товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш чоғида товарлардан (хизматлардан) фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмасига ҚҚС солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлиши . Агар келгусида сиз ушбу активлардан солиқдан озод қилиш билан боғлиқ айланма учун ёки бир вақтнинг ўзида солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этиладиган айланмалар учун фойдалансангиз, ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритинг .

Тикланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини объектнинг тузатиш киритилаётган санадаги (қайта баҳолашни ҳисобга олмагандаги) баланс (қолдиқ) қийматига тўғри келадиган солиқнинг бир қисми сифатида аниқланг.  Уни (яъни, ҚҚС суммасини) солиқ солишдан озод қилинган сотилган товар (хизматлар) қийматининг реализация қилинган товарларнинг умумий қийматидаги улушига пропорционал равишда аниқланг. 

Эътибор беринг

Пропорцияни жорий календарь йили давомида ўсиб борувчи якун билан...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг