Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади
Тавсияда:
– дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби кимлар томонидан тақдим этилади;
– дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолинади;
– фоизлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолинади;
– дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади.
Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби кимлар томонидан тақдим этилади
Корхонангиз дивидендлар ва фоизларни тўлайдиган бўлса, у:
- солиқ агенти ҳисобланади;
- зиммасида корхонадаги солиқ солиш тартибидан қатъи назар, ушбу тўловлардан солиқларни (фойда солиғи ва ҚҚС, ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаш мажбурияти бўлади.
Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киритилган . Уни ҳисобот ойида қуйидаги даромадлар ҳисобланган ёки берилган бўлса тақдим этинг:
- жисмоний ва юридик шахсларга дивидендлар;
- жисмоний ва юридик шахсларга, нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинадиган фоизлар .
Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади .
Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади