«Тадбиркор виртуал офиси» ишга туширилгач, «Ягона ойна» ва my.soliq.uz порталлари нима бўлади

preview

ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик субъектларига лицензия олиш ва солиқ ҳисоботини топшириш имконини берадиган «Тадбиркор виртуал офиси»ни яратиш назарда тутилган Президент Фармони лойиҳаси жойлаштирилган. Шунингдек лойиҳада масофавий тарзда ўтказиладиган текширувлар рўйхати белгиланган, улар саволнома бўйича ўтказилади.

 

Тадбиркор виртуал офиси:

  • business.gov.uz портали негизида яратилиши режалаштирилмоқда;
  • давлат ва бизнес ўртасида ўзаро мулоқотни таъминлаш учун мўлжалланган;
  • тадбиркорларга давлат ва бизнес ўртасида ўзаро мулоқотни йўлга қўйиш бўйича ўз ташаббусларини қабул қилиш ва уларга овоз бериш имкониятини яратади. Шунингдек битта нуқтадан лицензиялар ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш, фаолиятни бошлаганлик ҳақида хабарнома юбориш, кредит, субсидия, компенсация ва кафилликлар олиш, статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни топшириш имконияти яратади;
  • 2025 йил 1 январдан тўлиқ ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бунда 2022 йил 1 июлдан бошлаб порталда Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги саll-марказлар, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари орқали келиб тушган тадбиркорлик субъектлари мурожаатлари рўйхатдан ўтказилади.

Бунда «Ягона ойна», my.soliq.uz ва бошқа тизимлар нима бўлади  ва – асосийси – нима сабабдан тегишли «Ягона ойна» кўрсатилган вазифаларни ҳал этиш учун етарли эмаслигига лойиҳада тушунтириш берилмаган.

 

Текширувлар

Лойиҳада тадбиркорлик субъектлари фаолиятида – 1) ваколатли орган билан келишилган ҳолда (лойиҳага 2-илова), 2) ваколатли органни хабардор этиш (лойиҳага 3-илова), шунингдек фақат масофавий тарзда ўтказиладиган текширувлар рўйхатини (лойиҳага 4-илова) тасдиқлаш назарда тутилган.

Давлат органларига қуйидагилар тақиқланади:

  • тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур Фармонга
    2 ва 3-иловаларда назарда тутилмаган текширувларни ўтказиш;
  • текширувни ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан қайта текширув ўтказиш;
  • тадбиркорлик субъектларидан назорат қилувчи органга олдинги ўтказилган текширувларда тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилиш.

Масофавий тарзда ўтказиладиган текширувлар саволнома бўйича тадбиркорлик субъектлари тақдим этган маълумотларни, давлат идораларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади:

Т/р

Масофавий текширувлар тури

Муддати

Назорат қилувчи орган

1

Хўжалик юритувчи субъектнинг камерал солиқ текширувлари

1–60 кун

ДСҚ

2

Реклама соҳасида ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг юзага келишига йўл қўймаслик мақсадида реклама бозорини тартибга солиш

1–10 кун

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги

3

Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилишига олиб келган ҳаракатларни
ва унга алоқадор ҳужжатларни (шартнома, нархнома, товар, иш ёки хизматнинг қонуннийлиги, сифати ва хавфсизлигига оид барча ҳужжатлар) ўрганиш

1–10 кун

4

Меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни «Ягона миллий меҳнат тизими»да рўйхатдан ўтказиш

1–10 кун

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

5

Бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яширишни, бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмасликни (кичик корхоналардан ташқари) текшириш

1–10 кун

6

Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ўрганиш

1–10 кун

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

7

Энергия етказиб бериш лойиҳаларини келишиш бўйича рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя этилиши устидан назорат қилиш

1–10 кун

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси

8

Сертификатлаштириш идораларига мурожаат(шикоят)ларни ўрганиш

1–10 кун

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

9

Сертификатлаштириш идоралари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини ўрганиш

1–10 кун

Эътибор беринг

Лойиҳа ўзгартирилиши ёки қўшимча киритилиши мумкин. Муҳокамада 27 майгача иштирок этинг!

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.