Ташқи савдо операциялари: олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация бўйича ЭҲФ тақдим этиш зарурми

preview

Молия вазирлиги ташқи савдо операциялари бўйича қуйидаги тушунтиришларни берди: 1) олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация ташқи савдо контрактлари бўйича ҚҚС юзага келмайди; 2) ЭҲФ шакллантирилмайди; 3) Фойда солиғи ҳисоб-китобида реализациянинг барча суммасини кўрсатиш зарур. 

Ишда яна нимани ҳисобга олиш зарурлиги ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА сўзлаб берди:

 

– Молия вазирлигининг тушунтириши фақат Ўзбекистон резидентлари товарни Ўзбекистонга олиб кирмасдан - уни фақат божхона омборига жойлашлаштирган ҳолда товарни харид қиладиган ва сотадиган ташқи иқтисодий операцияларга тааллуқлидир. Бундай товар хорижда - божхона расмийлаштирувисиз ва Ўзбекистон ҳудудида эркин муомалага чиқармасдан (ИМ74, ЭК11) хорижга сотилади.

Илгари қуйидагилар ойдинлаштирилмаганди:

  • ушбу айланмаларга ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш зарурми ва қандай расмийлаштирилади;
  • ушбу операциялар ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоб-китобларида қандай акс эттирилади.

 

Энди нима қилиш керак

Ушбу операциялар бўйича контрактнинг тўлиқ суммасига ёки фақат маржага ҳисобварақ-фактураларни тақдим этганлар:

  • ҳисоб-китобларда ушбу суммаларни “нолга айлантириш” учун ҳисобварақ-фактураларга “салбий” билан тузатилган ЭҲФ тақдим этишлари;
  • биринчи марта бундай операция амалга оширилган даврдан бошлаб ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топширишлари;
  • қўшимча ҚҚС тўлашлари лозим, сабаби у ушбу ЭҲФ бўйича ҳисобга олиш суммасига ошади.

Бундан буён ҳамма Молия вазирлиги тушунтирганидек ишлаши керак. Агар сиз хорижда товарни сотиб олиб, Ўзбекистонга олиб кирмасдан бошқа мамлакатга сотсангиз ёки хорижда товарни сотиб олиб унинг божхона расмийлаштирувини амалга оширмасдан - бошқа мамлакатга сотгунча Ўзбекистоннинг божхона омборида сақласангиз:

  • товарга ҳам, маржага ҳам ЭҲФ шакллантирилмайди. Бинобарин, ҚҚС ҳисоб-китобида ушбу суммалар акс эттирилмайди;
  • Фойда солиғи ҳисоб-китобида жами даромад ташқи савдо операциялари бўйича товар ва маржа қийматини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади. Харажат қисмида ушбу товарни харид қилиш нархини кўрсатамиз.

Кейинчалик саволлар туғилмаслиги учун, СКнинг 47-моддаси ва Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозим.

Тадбиркорлар ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоботлари ўртасидаги тафовут тўғрисида текширувдан олдинги таҳлил юзасидан хабарномаларга тайёр бўлишлари лозим. Ҳар бир бундай хабарномага олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда жавоб беринг. Сизда ташқи савдо контрактлари бўлганлигини солиқчиларга ёзма равишда тушунтиринг.

Ўйлайманки, вақти келиб солиқчилар солиқ маъмуриятчилиги тизимини қайта созлашади ва бундай хабарномалар бўлмайди.

Қайта созлашнинг энг оддий варианти:

  1. Фойда солиғи ҳисоб-китобида - 98- ва 99-турдаги операциялар учун алоҳида сатрларни ажратиш;
  2. 98- ва 99-турдаги операциялар мавжуд бўлганда ҚҚС ва фойда солиғи ҳисоб-китобларида жами даромад маълумотлари ўртасидаги узилиш қоидабузарлик ёки хатолардан далолат бермаслигини ҳисобга олган ҳолда, камерал назорат формулаларини таҳрир қилиш.

 

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун олиб кириш ва олиб чиқиш, харид ва реализация контрактлари бўйича ташқи савдо операцияларига нисбатан давлат органининг расмий тушунтиришини олиш зарур. СК нормалари маъносидан бундай солиқ тўловчилар уларнинг айланмаси 1 млрд сўмга етмаганлиги шарти билан мазкур операцияларни амалга ошириши мумкинлиги келиб чиқади.

Расмий тушунтириш бир хил тушуниш ва амалиётга кўмак беради.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади