Корхонани қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин нималарга эътибор бериш лозим

13.07.2022

Агар корхонани қайта рўйхатдан ўтказиш лозим бўлса, сизга солиқларни тўлаш ва солиқ ҳисоботларини топшириш билан боғлиқ эътирозлар бўлмаслиги учун қайғуринг. Янги қоидаларга биноан улар аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тафсилотларни тушунтирди:

 

– Қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган . 12.05.2022 йилдаги 255-сон ВМҚ қабул қилиниши билан рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Янгиликлар қуйидагилар натижасида қайта рўйхатдан ўтказишга дахл қилди:

  • юридик шахснинг манзилини ўзгартириш;
  • юридик шахсни бошқа юридик шахсга қўшиб юбориш;
  • қўшиб олиш;
  • юридик шахсни ажратиб чиқариш.

Қуйидаги ҳолларда Давлат хизматлари маркази тадбиркорлик субъектини қайта рўйхатдан ўтказишни рад этади:

  • БҲМнинг 50 бараваридан ортиқ солиқ қарзи мавжуд бўлса;
  • товарни реализация қилиш ва товарлар импорти бўйича реализация ҳажми солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилмаган бўлса (гап нима ҳақида эканлиги юзасидан солиқ органининг расмий тушунтиришини олишни истардик, сабаби БЮД, ЭҲФ ва онлайн-НКМ маълумотлари ҳисоб-китобдан автоматик тарзда ўтади);
  • солиқ ҳисоботлари белгиланган муддатларда топширилмаган бўлса.

Илгари қайта рўйхатдан ўтказишда ушбу ҳолатларга ҳеч ким эътибор бермаган, тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида янги гувоҳнома олган. Бугун рад этишади. Тадбиркорлик субъекти аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейингина аризани такроран топшириши мумкин.

Қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза бергунга қадар ушбу жиҳатларга эътибор беришни тавсия қиламан.

Эътибор беринг

Шунингдек, тез-тез юридик манзилини ўзгартирадиганлар эътиборини қаратмоқчиман. Ҳар бир янги жойга кўчиш тадбиркорлик субъектини мажбурий қайта рўйхатдан ўтказишга сабаб бўлади.

Афсуски, кўпчилик буни эътибордан қочиради ва қайта рўйхатдан ўтказмайди. СКнинг 111-моддаси 3-қисмига мувофиқ эса  бу – ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Экспертлар ўз нуқтаи назарларидан келиб чиққан ҳолда тушунтириш берганлар, бу Сизнинг мустақил қарор қабул қилишингиз учун асос бўлади.
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг