ТИФ-операциялари учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилингандан кейин ҚҚС бўйича ҳисобот қандай топширилади

preview

2022 йил 11 сентябрдан бошлаб импорт қилинган иш (хизмат)лар ҳамда Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти чекланган. Шундан келиб чиққан ҳолда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг электрон шакли такомиллаштирилди (пакет коди 10006_35). 

Солиқ бўйича ҳисоботда бундай операциялар бўйича маълумотлар қандай шакллантирилиши ва ҳисобга олиш ҳуқуқи амалга оширилишини ДСҚ мутахассислари тушунтиришди.

 

– Импорт қилинган иш (хизмат)лар ҳамда божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар автоматлаштирилди. Шу жумладан – СКнинг 266-моддаси қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҚҚСни ҳисобга олишни тақдим этиш.

Энди ушбу операцияларга ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш шарт эмас.

Ахборот тизими тегишли ҳисоб-китобларни амалга оширади:

  • товар (хизмат)лар чет эллик шахслар томонидан реализация қилинганда – солиқ агентлари томонидан тўланган ва ҳисобланган солиқ бўйича тўлов топшириқномалари (коди 29) ва ҚҚС бўйича ҳисобот (пакет коди 10001_4) маълумотлари асосида;
  • Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар бўйича – БЮД асосида.

Манбага қаранг.