Фойда, зарарлар ва бошқа жами даромад тўғрисида ҳисоботни қандай тайёрлаш керак

08.11.2022
author avatar

Ирина ЗАВАЛИШИНА

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– фойда, зарарлар ва бошқа жами даромадлар тўғрисида ҳисоботнинг элементлари;
– даромадларни реализация қилиниши даражаси бўйича таснифлаш;
– харажатларни характери ёки функциялари бўйича таснифлаш;
– фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот (бўлим)да маълумот;
– бошқа жами даромад тўғрисида маълумот;
– фойда, зарарлар ва бошқа жами даромадлар тўғрисида ҳисобот маълумотини изоҳларда очиб бериш;
– мисоллар.

 

Фойда, зарарлар ва бошқа жами даромадлар тўғрисидаги ҳисобот корхонанинг ҳисобот даври учун даромадлари, харажатлари, молиявий натижалари ва бошқа жами даромади (БЖД) тўғрисидаги маълумотни акс эттиради.

У йил бошидан ҳисобот санасига қадар ўсиб борувчи якун билан тайёрланади. Даромадлар ва харажатлар моддалари ягона фойда, зарарлар ва бошқа жами даромад тўғрисида ҳисоботда ёки алоҳида иккита ҳисоботда (алоҳида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисобот ва БЖДнинг компонентларини акс эттирувчи алоҳида ҳисобот) акс эттирилади.

Сиз ушбу ҳисоботни қуйидаги имкониятларни бериш учун тақдим этасиз:

  • мулкдорлар ва потенциал инвесторларга – бизнеснинг фойда олишини баҳолаш, компаниянинг активларига инвестиция қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, кутилган натижаларга эришмаслик хавфи;
  • кредиторларга – қарз олувчи томонидан асосий суммани сўндириш ва қарзга хизмат кўрсатиш имкониятини таҳлил қилиш;
  • солиқ органларига – рентабеллик ва текширувларни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, потенциал солиқ хавфларини аниқлаш;
  • ходимларга – компаниянинг барқарор ва муносиб иш ҳақини тўлаш қобилиятини баҳолаш.
Эътибор беринг
МҲХС фойда, зарарлар ва БЖД тўғрисидаги ҳисоботларнинг махсус шаклларини белгиламайди. Бироқ, молиявий ҳисоботни тайёрлашда 1-сон МҲХС (IAS) ва Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг Концептуал асослари томонидан ҳисоботнинг мазмунига қўйиладиган талабларни ҳисобга олинг.

Фойда, зарарлар ва бошқа жами даромадлар тўғрисидаги ҳисоботнинг элементлари қанақа

Ҳисоботнинг асосий элементлари:

  • даромадлар – бу хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларининг бадаллари билан боғлиқ бўлмаган тарзда хусусий капиталнинг ошишига олиб келадиган активларнинг ошиши ёки мажбуриятларнинг...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг