Ўзбекистондаги воситачи корхона айланмадан олинадиган солиқни тўловчи норезидент хизматлари учун солиқ тўлайдими

preview

«Америка компанияси комиссия келишуви асосида Россия компаниясидан IT-хизматлар ва IT-маҳсулотлар сотиб олиш учун Ўзбекистонда фирма очди (РФ резидентлик сертификати мавжуд). Ўзбекистондаги воситачи фирма Россия компаниясидан ишлаб чиқилган ДТни сотиб олади ёки буюртиради ва уларнинг ҳақини рублда тўлайди. Сўнг уларни доллар эквивалентида Америка компаниясига бериб, хизматлари учун ундан комиссион ҳақ олади.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи воситачи бундай вазиятда хизматлар импорти учун ҚҚС тўлаши ва солиқ ҳисоботини тақдим этиши керакми? Хизматлар импорти учун ҚҚС тўлашга тўғри келса (29 коди), ҚҚС учун ШҲК очиш керакми? Воситачи ҚҚС тўлашга ўтиши керакми? Хизматлар импортини ва уларни буюртмачига бериш бўйича харажатларни қандай қилиб тўғри расмийлаштира олади?».

Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА жавоб берди:

 

– Саволларга тартиби билан жавоб берамиз.

 

1. Россия компанияси билан тузилган шартномага кўра битимга солиқ солиш

 

ҚҚС

Умумий қоидага кўра, башарти бундай хизматларнинг харидори Ўзбекистон ҳудудида фаолиятни амалга оширса ёки турса, унинг ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади . Хизматлар тури ёки характерига қараб Ўзбекистон реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган аниқ ҳолатлар СК 241-м. 3-қисмида келтирилган.

Фикримча, кўриб чиқилаётган вазиятда хорижий (Россия) компания хизматларини реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади. Бундай хизматлар харидори, сизнинг ҳолатда – Ўзбекистон корхонаси, солиқ агенти сифатида чет эллик шахс ҚҚС тўловчиси ҳисобланиш-ҳисобланмаслигидан қатъи назар, солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариши, ундан ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши керак  . ҚҚС бўйича резидентлик сертификатининг мавжудлиги аҳамиятга эга эмас, сабаби халқаро шартнома ушбу солиқ турига дахлдор эмас.

Контракт шартларига мувофиқ хизматлар чет эллик ҳамкор томонидан ҚҚСни ҳисобга олмасдан тақдим этилса, улар бўйича солиқ базаси кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ҳисобга олмасдан аниқланади. Бундай ҳолда солиқ агенти ҚҚС суммасини мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт .

ҚҚС тўламайдиган солиқ агентлари учун хизматлар импортидан ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг алоҳида муддати белгиланган – солиқ тўланган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай .

Солиқ агенти Чет эллик шахслардан сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини 10001_4 коди бўйича электрон ҳисобот таркибида тақдим этади. Солиқни 29 коди бўйича тўлайди. Шу сабабли Ўзбекистон корхонаси ШҲКга ушбу солиқ кодини қўшиши керак.

Солиқ хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган (ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) далолатномаси ёки бошқа ҳужжат имзоланган) санада МБ курси бўйича сўмда ҳисобланади  .

 

Фойда солиғи

Норезидентнинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган ва доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан олинадиган солиқ норезидентга даромад тўловчи солиқ агенти томонидан ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади. Бунда у солиқни солиқ тўловчининг даромадларидан уларнинг ҳар бир тўлови пайтида ушлаб қолади .

Қандай даромадлар тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар сирасига киришини СК 351-м. 2-қисмида кўришингиз мумкин. Норезидентларнинг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари СК 50-бобида келтирилган.

Халқаро шартнома қоидаларини қўллаш учун солиқ агенти хорижий компаниядан солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжатни сўраб олиши керак . Халқаро шартномаларнинг қоидаларини қўллаш тўғрисидаги қўшимча ахборотни СК 6-м. ва СК 357-м. топасиз.

Даромад тўлаш пайтида Ўзбекистон корхонасида Россия компаниясининг солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлмаса, у солиқни СК нормаларига мувофиқ ушлаб қолиши шарт. Норезидентларнинг ДМ билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан солиқ ставкалари СК 353-моддасида белгиланган.

Эътибор беринг

Воситачилик операцияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида батафсил қуйидаги тушунтиришда ўқинг:

Эътибор беринг
Солиқ резидентлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида норезидентга даромад тўлашдан аввал унинг Ўзбекистон ҳудудидаги фаолияти ДМ ташкил этилишига олиб келган-келмаганини текширинг. Бу ҳолда резидентликни тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги солиқ афзаллигига эга бўлиш ҳуқуқини бермайди. Норезидент ДМ сифатида ҳисобга қўйилмагунча тўлов манбаида солиқ ушлаб қолишингиз шарт .

 

2. Ўзбекистон ва Америка компаниялари ўртасида тузилган битимга солиқ солиш

Воситачи (комиссионер, ишончли вакил)нинг воситачилик хизматларини кўрсатишдан даромади пул мукофоти суммаси ҳисобланади. Ушбу даромад айланмадан олинадиган солиқ солинадиган жами даромад таркибига киритилади .

Қуйидагиларга воситачининг даромади сифатида қаралмайди:

  • воситачилик шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариши муносабати билан комиссионерга (ишончли вакилга) келиб тушган мол-мулк (пул мукофоти бундан мустасно);
  • шартнома шартларига кўра буюртмачи (комитент, ишонч билдирувчи) томонидан ўрни қопланадиган топшириқни бажариш бўйича харажатлар суммаси. Бундай сарф-харажатлар воситачининг харажатлари деб ҳам ҳисобланмайди .

Воситачилик хизматлари бўйича айланмадан олинадиган солиқ ставкаси – 25% .

Хизматларингиз харидори – норезидент – Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритмаса ва турмаса, ушбу хизматларни реализация қилиш бўйича айланмага ҚҚС солинмайди .

Эътибор беринг

Экспертларнинг қуйидаги тушунтиришида воситачи харажатларининг ўрнини қоплаш ҳақида ўқинг: