Янги йил банкети: корпоратив карта билан тўлаш мумкинми, қандай ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш мумкин

preview

Ресторанда Янги йилни жамоавий нишонлаш учун корпоратив карта билан тўлаш мумкинми? Бу операцияни бухгалтерияда қандай акс эттириш мумкин? Компания томонидан Янги йил корпоратив тўлови ходимлар учун моддий наф кўринишидаги даромад ҳисобланадими?

Ҳамма нарсани қандай қилиб тўғри қилиш – хатоларсиз ва нохуш оқибатларсиз ташкиллаштиришни «Норма» экспертлари тушунтирдилар:

 

Диққат

Buxgalter Pro сайтидан фойдаланиш учун янги йил таклифи: 15% чегирма + бонуслар!

Қайта қўнғироққа буюртма беринг > > >

 

– Корхона ўз фаолияти билан боғлиқ харажатларни корпоратив банк картаси орқали тўлаши мумкин. Қатъий қилиб айтганда, корпоратив ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эмас. Аммо уни ўзига хос «тимбилдинг» деб ҳисоблаш мумкин – меҳнат жамоасини бирлаштириш, ходимларнинг ўтган йилдаги ютуқларини нишонлаш, лавозим ва мукофотларни эълон қилиш, совғалар бериш усули. Бу эса корхонанинг самарали фаолият юритишига маълум даражада хизмат қилади. Шунинг учун бундай харажатларни тўлаш учун корпоратив картадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Корпоратив байрамни ташкил этиш бўйича харажатларни бошқа операцион харажатларга олиб боринг .

Корхона ходими – ҳисобдор моддий жавобгар шахс – корпоратив картадан харажатлар бўйича у ҳисобот учун олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай ҳисобот беради . Ҳисоботни у харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда бухгалтерияга топширади :

  • онлайн-НКТ, терминаллар чеклари;
  • банкет учун маҳсулотлар харид қилиш далолатномалари;
  • банкет ўтказиш учун шартномалар, ЭҲФ (банкет бўйича кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги далолатномалар) ва бошқалар.

 

 

Корпоратив картадан корпоратив харажатлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади

  

Хўжалик операцияси
мазмуни

Ҳисобварақларнинг боғланиши

дебет

кредит

Ҳисоб рақамидан корпоратив картага маблағлар ўтказилди

5530

5110

Онлайн-НКТ чекларига кўра, ресторан (кафе) даги банкетнинг корпоратив картаси билан олдиндан тўлов амалга оширилган

4290

5530

Онлайн-НКТ чекларига кўра, банкет учун маҳсулотларни харид қилиш акс этган

4290

Ҳисобдор ходимнинг ҳисоботига кўра:

– байрамни ўтказиш учун ресторан (кафе) хизмати харажатларига ҳисобдан чиқарилган

9430

4290

– байрам учун харид қилинган озиқ-овқат ва ичимликлар кирим қилинди

1090

4290

Далолатномага кўра, зиёфатда фойдаланилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар харажатларга ҳисобдан чиқарилди

9430

1090

 

Янги йил корпоративининг солиқ оқибатлари

Корхонанинг корпоративни ташкил этиш ва ўтказиш харажатлари аниқ шахсларнинг даромади ҳисобланмайди. Шунга кўра, уларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди .

Бунда Янги йил корпоративи учун харажатлар фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажатлар жумласига киради . Батафсил: Чегириб ташланмайдиган харажатларни қандай аниқлаш керак.

Ушбу харажатлар бўйича «кириш» ҚҚС ҳисобга олинмайди .

 

Корпоратив харажатни солиқ ҳисоботида қандай акс эттириш керак

Фойда солиғи бўйича ҳисоботда бундай харажатларни акс эттиринг*:

  • чораклик Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0126-сатри 3 ва 4-графаларида;
  • йиллик Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1-илованинг 0325-сатри 3 ва 4-устунларида.

* Иккала иловадаги сатрлар қуйидагича номланади: «Солиқ тўловчининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга (соғлиқни сақлаш, спорт ва маданий тадбирлар, дам олишни ташкил этиш ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларга) қилинган харажатлар, бундай тадбирларни ўтказиш мажбурияти қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган ҳолларда». Шунга қарамай, корпоратив харажатларни айнан шу ерда акс эттириш керак (таҳрирга қаранг).

ҚҚС бўйича ҳисоботда сиз тасдиқлаган етказиб берувчининг ЭҲФ кўрсаткичларини (ҚҚСсиз етказиб бериш қиймати ва ҚҚС суммасини) акс эттиринг:

  • ҚҚС ҳисобга олинмайдиган товарлар сифатида Харидлар реестрининг 8 ва 9-устунларида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова 1-жадвал).

 

 

 

Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб Нақдсиз ҳисоб-китоб /uz/publish/doc/text186858_uzbekistonda_yangi_yil_banketi_uchun_tulovni_korporativ_karta_orqali_amalga_oshirish_korporativ_uchun_harajatlarni_buhgalteriya_hisobi_va_hisobotda_aks_ettirish1