2022 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар қандай ҳисобланади
Тавсияда:
– 2022 йил декабрь ойи учун ЖШДС ҳисоб-китобида зарур бўлган базавий маълумотлар;
– 2022 йил декабрь ойи учун ЖШДС қандай ҳисобланади:
оддий вазиятда;
имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда;
ўриндошнинг даромадидан;
ходим ихтиёрий равишда тиббий суғурталанганда;
ШЖПБҲга ихтиёрий бадаллар ўтказилганда;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқиш учун ҳақ тўланганда;
юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан;
норезидентнинг даромадидан.
2022 йил декабрь ойи учун ЖШДСни қуйидаги базавий маълумотлар асосида ҳисобланг:
- декабрь ойида иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 167;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 166;
36 соатлик иш ҳафтасида – 149;
- иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида – 21;
6 кунлик иш ҳафтасида – 25;
- Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12 % ставкада солиқ солинади
; - Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 2022 йил 1 майдан бошлаб 12 % ставка бўйича солиқ солиниши лозим
; - январь–май ойларида МҲЭКМ 822 000 сўмни ташкил қилди
, июнь–декабрь ойларида 920 000 сўмга тенг
; - фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромадларидан) солиқ солинадиган суммасининг 0,1 %ини ташкил этади 26.12.2018 й.
; - ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter