Қандай харажатлар ДМ учун чегириб ташланадиган харажатлар ҳисобланади ва уларни қандай тасдиқлаш мумкин

preview

“Чет эл компаниси (норезидент) қурилиш пудрати шартномаси асосида Ўзбекистонда доимий муассаса очди. Ўзбекистон ва солиқ резидентлиги давлати ўртасида иккиёқлама солиқ солиш тўғрисида битим мавжуд эмас. ДМ – фойда солиғи ва соф фойдадан солиқ тўловчи . Биз Ўзбекистонда ДМ қурилиши билан боғлиқ резидентлик давлатида амалга оширилган харажатларни ДМнинг харажатларига олиш ҳуқуқига эгамизми? Агар эга бўлсак, қандай қилиб бундай харажатларни расмийлаштириш ва улар ҳақиқатда бўлганлигини исботлаш мумкин”. 

Вазиятни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ солиш услубияти департаментининг халқаро солиқ солиш бўлими бошлиғи Раъно АЛИШАЕВА тушунтирди:

 

– Солиқ базасини аниқлаш чоғида Ўзбекистондаги фаолиятдан ДМ орқали солиқ солинадиган даромадлар олиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар ДМнинг чегирмалари жумласига киритилади .

Бунда харажатлар улар Ўзбекистонда ёки унинг ҳудудидан ташқарида қилинганидан қатъи назар, чегирмалар жумласига киритилади, бундан чегириб ташланмайдиган харажатлар мустасно .

Эътибор беринг

Ўзбекистоннинг норезидентига ДМ томонидан тўланадиган қуйидаги кўринишдаги суммалар ҳам чегирилмайди :

  • ушбу норезидентнинг мулкидан ёки интеллектуал мулкидан фойдаланганлик ёки фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун роялти, гонорарлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар;
  • ушбу норезидент томонидан ДМга кўрсатилган хизматлар учун харажатлар;
  • норезидент томонидан ДМга берилган қарзлар бўйича пул мукофотлари;
  • ушбу норезидентнинг Ўзбекистондаги ДМ орқали фаолиятидан даромадлар олиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
  • ушбу норезидентнинг Ўзбекистонда ДМ орқали фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари.

Чегириб ташланадиган харажатларни фойда солиғи солиш мақсадларида сиз буюртмачи (инвестор) билан расмийлаштирилган ДМ юзасидан қурилиш фаолияти бўйича тегишли ҳужжатлар билан тасдиқлашингиз ва иқтисодий жиҳатдан асослашингиз мумкин . Хусусан:

  • бажарилган ишлар (амалга оширилган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура билан;
  • бажарилган ишлар тўғрисида далолатномалар ва ҳисобварақ-фактуралар билан.
Эслатиб ўтамиз

Ўзбекистонда ДМ орқали фаолият юритадиган норезидентлар солиқ ҳисоботини ДМ солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига тақдим этади :

  • ҳисобот даври (чорак) якунлари бўйича - ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай;
  • солиқ даври (йил) якунлари бўйича - солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай.

Шунингдек, ДМ Ўзбекистондаги фаолият тўғрисидаги йиллик ҳисоботни (эркин шаклда) солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига солиқ даври ўтгандан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этади.

Доимий муассасалар солиқни солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай тўлайди .

 

 

Фойда солиғи Ўзбекистонда: ҳисоб-китоб, солиқ ставкалари фойда солиғи, юридик шахслар солиғи, ҳисоб-китоб, солиқ ҳисоботи, ставка, имтиёзлар Фойда солиғи: қандай ҳисобланади, кимлар тўлайди, ставкаси қанча ва қандай муддатларда ҳисобот тақдим этилади. Солиқдан озод этиш ҳолатлари, кам учрайдиган хатолар, ҳисоб-китоб усуллари ва амалий мисоллар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /uz/publish/doc/text188087_qanday_harajatlar_dm_uchun_chegirib_tashlanadigan_harajatlar_hisoblanadi_va_ularni_qanday_tasdiqlash_mumkin