Тадбиркорлик субъекти тугатилса, қатъий белгиланган солиқни қандай миқдорда тўлаш керак

preview

«Қатъий белгиланган суммадаги айланма солиғини тўловчи бир йил ичида тугатишни амалга оширишга қарор қилди. Солиқ инспекциясининг таъкидлашича, жорий йил учун белгиланган суммадан келиб чиқиб қатъий белгиланган солиқни барибир тўлаш керак.

Бу ҳолатда солиқ органи ходимлари ҳақми?»

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА изоҳлади:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

– Бундай саволга бир неча бор дуч келганман. Солиқ органи ходимлари тугатиш санасидан қатъи назар, йил учун қатъий белгиланган солиқнинг барча суммасини тўлаш кераклигини таъкидлашади. Яъни, айланма миқдоридан келиб чиқиб 20 ёки 30 млн сўм .

Бу солиқ органларининг расмий позициясими ёки унинг алоҳида ходимларининг фикрими?

Баъзи бир солиқ тўловчилар муаммони тугатиш тўғрисидаги хабарнома берилгандан кейин  ҳисоблаб ёзиш тўхтатиладиган тўловлар орасида қатъий белгиланган суммадаги айланма солиғининг йўқлигида кўришади . Бу масалa Солиқ кодекси билан тартибга солиниши кераклиги ҳақидаги эслатма билан уларнинг фикрига қўшиламан. Айни пайтда бундай нормалар ҳеч қаерда йўқ.

Менимча, йил давомида қатъий белгиланган солиққа ўтадиганлар учун СКнинг 470-1-моддасида назарда тутилганига ўхшаш нормани ўрнатиш мантиқан тўғри. Бундай ҳолда солиқ миқдори қатъий белгиланган суммани ўн иккига бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даврининг якунига қадар қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Ҳозирги вақтда йил учун қатъий белгиланган суммани тўлаш кераклигини талаб қиладиган солиқ органлари вакиллари ва ҳақиқатда ишлаб берилган даврга мутаносиб равишда тўлашни истаган солиқ тўловчилар ўртасида мунозарали вазият юзага келмоқда.

 

Солиқ тўловчиларга тавсиялар

1. Низони судда ҳал қилиш

Судда ўз манфаатларига риоя қилган ҳолда масалани ҳал қилишга эришиш имконияти мавжуд.

Солиқ кодексининг 13-моддасига мувофиқ солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади. Солиқ органлари ходимлари ўз фикрида собит турганлиги, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан эса қандай бўлиши кераклиги номаълум бўлганлиги сабабли, солиқ тўловчилар судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятига эга.

 

2. Тугатишни олдиндан режалаштириш

Кўпчилик солиқ тўловчилар судлашишни истамайди. Бундай ҳолда бизнес жараёнларини олдиндан режалаштиришни тавсия этиш мумкин.

Мисол учун, агар сиз 2024 йил давомида тугатишни режалаштирмоқчи бўлсангиз, бу ҳақда бу йил ўйлашингиз керак. 2024 йилдан бошлаб оддий айланма солиғига ўтишни тавсия қиламан. Бунинг учун  янги йил бошланишидан ўн кун олдин хабарномани топширишга улгуришингиз керак .

Эътибор беринг: келгуси йил (солиқ даври) бошидан бошлаб қатъий белгиланган солиқ суммасидан айланма солиғи тўлашга ўтиш мумкин .

2024 йил январь ойидан бошлаб айланма солиғи қайтарилган тақдирда, сиз солиқ ҳисоботини тақдим этасиз ва уни ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай тўлайсиз .

 

 

Олег ГАЕВОЙ  тайёрлади

 

 


Айланмадан олинадиган солиқ Ўзбекистонда: ҳисоб-китоб айланма солиқ, айланмадан олинадиган солиқ, ҳисоб-китоб, солиқ ставкалари, ҳисобот бериш Айланмадан олинадиган солиқ: ким тўлайди, қандай ҳисобланади, қайси фаолият турларига татбиқ этилади ва ҳисобот қандай топширилади. Ставкалар, имтиёзлар, солиқ ҳисоботи, жарималар ва амалдаги қоидалар бўйича жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /uz/publish/doc/text193296_tadbirkorlik_subekti_tugatilsa_qatiy_belgilangan_soliqni_qanday_miqdorda_tulash_kerak