Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади

10.06.2026
author avatar

Умид ҲАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ЖШДС бўйича имтиёз татбиқ этиладиган таълимга оид хизматлар;
– ЖШДС бўйича имтиёз татбиқ этиладиган жисмоний шахснинг даромадлари;
– қуйидагилар ҳисобидан таълим олиш ҳақини тўлаганда ЖШДС бўйича солиқ чегирмасини қўллаш:
ходимнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан;
таълим кредити ҳисобига;
иш берувчининг қарзи ҳисобига;
– жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида ЖШДС бўйича солиқ чегирмасини қўллаш.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 17.04.2026 йилдаги ЎРҚ-1129-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

Қандай таълимга оид хизматларга нисбатан ЖШДС бўйича имтиёз татбиқ этилади

Жисмоний шахс қуйидагилар учун ҳақ тўлаганда ЖШДС бўйича имтиёзни қўлланг:

  • Ўзбекистоннинг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш :
    – ўзининг ва фарзандларининг – ёшга доир чекловларсиз;
    – эрининг (хотинининг) – 26 ёшга тўлмаган.

Ўзбекистоннинг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш ҳақини тўлаш чоғида ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби махсус Низом билан белгиланган;

  • фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар учун нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар томонидан кўрсатиладиган таълимга оид хизматлар (ҳар бир фарзанд учун ойига 3 млн сўмгача);
  • 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга кундузги парвариш хизматлари (ҳар бир бола учун ойига 3 млн сўмгача). Имтиёзни ота-оналар ҳам, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳам қўллашлари мумкин  ;
  • нодавлат таълим ташкилотларида қайта тайёрлаш ва малака...
lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг