Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади

10.06.2026
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти
author avatar

Игорь АИПКИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– маҳсулот ва товарлар харид қилинишини ташкил этиш:
        харидларда қатнашадиган ходимлар;
        етказиб берувчиларни танлаш;
– маҳсулот ва товарлар келиб тушишини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш;
– маҳсулот ва товарларни ҳисобга олиш тизимлари ва усуллари:
       ТМЗни таннархи бўйича ҳисобга олиш усули;
       ТМЗни сотиш нархлари бўйича ҳисобга олиш усули.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

Маҳсулот ва товарлар харид қилиниши қандай ташкил этилади

Умумий овқатланиш корхоналари нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида маҳсулотларни, балки қайта сотиш учун тайёр товарларни ҳам сотиб оладилар.

Товар – корхона ўзгартириш киритмай (порцияларга ажратмай, кесмай, қўшимча безатмай) кейинчалик истеъмолчиларга қайта сотиш учун сотиб оладиган товар-моддий захиралар (ТМЗ) тури. Масалан, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, тайёр пишириқлар, шарбатлар ва ҳ.к.

Маҳсулотлар (хом ашё) – озиқ-овқат маҳсулотлари – таомлар, маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган, ўсимликлар, ҳайвонлар, минераллардан, синтетик ёки биотехник усулда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар.

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш мудири ёки бош ошпазнинг буюртманомасига асосан, уларнинг омборда ва ишлаб чиқаришда мавжудлигидан, шунингдек тайёр маҳсулотларни тайёрлаш чоғида режалаштирилаётган сарфиётидан келиб чиқиб харид қилинг.

Харидларда қайси ходимлар қатнашади 

Ҳар бир умумий овқатланиш корхонаси харидларни ўзича ташкил этади. Муассаса катта ва етказиб берувчилар кўп бўлса, бир нечта ходим харид қилиш билан шуғулланади. Кичик муассасаларда бу ишни одатда асосий ходимлар бажаради:

  • бош ошпаз – маҳсулотларнинг эталон бўладиган сифатини назорат қилади, етказиб берувчиларни танлашда қатнашади, ўзи ёки ошхона ходимлари орқали харид учун буюртманомаларни беради;
  • бош бармен – алкоголь, қаҳва ва ичимликларни етказиб берувчиларни танлайди, товар қолдиқларини назорат қилади ва алкоголни қабул қилади;
  • харидлар бўйича...
lock

Батафсил ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг