Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлангандан сўнг солиқчилар уни инкассо топшириқномаси билан такроран ечиб олишса, нима қилиш керак

preview

«Корхона илгари ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни «185»-кодга тўлаган. 2024 йил июнь ойида – Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясидан хат олди, унда ресурс солиғи тўловчилари учун янги «50»-код ҳақида айтилган. Шу асосда 2024 йил учун солиқни «50»-кодга тўладик. Бир муддатдан сўнг солиқчилар йил учун солиқ миқдоридаги суммани ва тўлов кечиктирилганлиги учун пеняни ҳисобрақамидан ечиб олишди. Маълум бўлишича, корхонада «50»-кодида ортиқча тўлов мавжуд бўлган, сабаби корхона учун ушбу код долзарб эмас, «185»-кодида эса тўлиқ бўлмаган тўлов ҳосил бўлган.

Бундай вазиятларга қандай муносабат билдириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Гулнора ЭРГАШЕВА гапириб берди:

 

Мутахассиснинг муҳим тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Менга ушбу хат таниш. Гап шундаки, уни барча ер қаъридан олинадиган солиқ тўловчилар олишган. Хатда солиқчилар шунчаки ер қаъридан олинадиган солиқ тўловчилар учун “50” коди очилганлиги фактини қайд этишган. Шу боис солиқни тўловчилар хатни энди улар солиқни ушбу янги кодга тўлашлари керак деб тушунишган.

Хатда энди ер қаъридан олинадиган солиқ тўловчилар учун иккита код мўлжалланганлиги аниқлаштирилмаган:

  • “50” – руда қазилмалар билан ишлайдиганлар учун;
  • “185” – норуда материаллари билан ишлайдиганлар учун.

Кўп солиқ тўловчиларда бу улар солиқни тўлаганларидан кейин ойдинлашди, солиқчилар эса шундан сўнг нафақат солиқни инкассо топшириқномаси билан ечиб олишди, балки тўлов кечиктирилганлиги учун пеняни ҳам ушлаб қолишди.

Агар солиқчиларда ким нима билан шуғулланиши тўғрисида ахборот мавжуд бўлса, хат кимга тааллуқли бўлса, уни ўшаларга юбориш мумкин бўларди. Ёки – умумий хатда ким учун қандай код мўлжалланганлигини аниқлаштириш мумкин бўларди.

Кўп корхоналар учун солиқ миллиардлаб суммада, пеня эса мазкур ҳолда – миллионлаб сўмда ҳисоблаб чиқарилишини ҳисобга олган ҳолда, бундай ушлаб қолишлар уларнинг молиявий ҳолатига зарар келтирган. Умид қиламанки, келгусида солиқчилар ўз хатларига анча эътиборли муносабатда бўладилар.

Ҳозир ер қаъридан олинадиган солиқни тўловчиларнинг ортиқча тўланган суммаларни қайтариб олиш истаклари табиийдир.

1. Нотўғри кодга тўланган ер қаъридан олинадиган солиқ

СКнинг 103-моддасига мувофиқ сиз солиқ органларига уларни қайтариш ёхуд солиқларни тўлаш ҳисобига ҳисобга ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилишингиз мумкин. Бундай аризани my3.soliq.uzдаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “Юридик шахсларнинг ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини қайтариш ва ҳисобга олиш” интерактив хизмати ёрдамида бериш лозим.

2. Ер қаъридан олинадиган солиқ бўйича пеня

Пеняга нисбатан СКнинг 110-моддаси 6-қисмига амал қилинг. Унда солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақида ёки солиқ тўғрисидаги қонунчиликни қўллашга доир бошқа масалалар бўйича молия ёки солиқ органи (унинг мансабдор шахси) томонидан ўз ваколатлари доирасида солиқ тўловчига ёки номуайян доирадаги шахсларга берилган ёзма тушунтиришларни бажариши натижасида солиқ тўловчида ҳосил бўлган солиқ бўйича қарз суммасига пеня ҳисобланмайди, дейилган.

Кўриб чиқилаётган вазиятда пеня ҳисоблашга ҳуқуқлари бўлмаганлиги маълум бўлади. Аммо уни ҳисоблашди ва ҳатто ҳисобрақамидан ечиб олишди. Бу ҳолда ҳам солиқ органига ушбу суммани қайтариш талаби билан мурожаат қилинг. Рад этилган тақдирда – маъмурий ишлар бўйича судга мурожаат қилинг.

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

 

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ /uz/publish/doc/text200928_er_qaridan_foydalanganlik_uchun_soliqni_tulangandan_sung_soliqchilar_uni_inkasso_topshiriqnomasi_bilan_takroran_echib_olshsa_nima_qilish_kerak