Талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси қандай афзалликлар беради, унинг ўзига хос хусусиятлари
Тавсияда:
– талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасининг ҳуқуқий асоси;
– цессия, цедент, цессионарий нима;
– талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасини тузиш шакли;
– бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича ва қонун бўйича тарафларнинг ҳуқуқлари;
– талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш чоғида икки марта ҳақ тўламаслиги учун қарздорни хабардор қилиш усули;
– нотўғри расмийлаштирилган хабарнома сабабли қарзни тўлашни кечиктириш;
– кредит ва у бўйича фоизлар қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш;
– талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси билан боғлиқ таваккалчиликлар.
Талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасининг ҳуқуқий асоси
Шартномавий ишда бухгалтер корхонанинг кредитори ўзгарган ҳолатга дуч келиши мумкин, бунда қарздорнинг розилигини ҳеч ким сўрамайди, фақат ўзгаришлар ҳақида хабардор қилинади, чунки қарздорнинг фикри, агар бу қонун билан тўғридан-тўғри тақиқланмаган бўлса, бу ҳолда ҳисобга олинмайди
. Ёхуд корхонанинг ўзига қарзни ундириш ҳуқуқини бериш ёки уни бошқа юридик шахсдан қабул қилиб олиш керак.
Келинг, қайси шартнома талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳисобланишини кўриб чиқамиз
. Умумий қоидага кўра, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича дастлабки кредиторнинг ҳуқуқлари янги кредиторга ўтиш пайтида унда мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Яъни янги кредиторга нафақат мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган, балки ҳуқуқни талаб қилиш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқлар ҳам ўтади
. Шу сабабли дастлабки кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи барча ҳужжатларни янги кредиторга бериши ва уни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган барча маълумотларни билдириши керак. Шунингдек, у қарздорни бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисида хабардор қилиши ва талаб қилиш ҳуқуқи ўтганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатларни (олди-сотди шартномалари, солиштириш далолатномалари, ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар ва ҳ.к. нусхалари) қарздорга топшириши шарт
. Бунда қарздор талаб янги шахсга ўтганлигини исботловчи ҳужжатлар ўзига тақдим этилмагунича янги кредиторга нисбатан мажбуриятларни бажармасликка ҳақли. Шуни ёдда тутингки, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тарафлар уни имзолаган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасининг асосий жиҳатлари:

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter