Мамлакат ҳудудида воситачилар орқали ҳақ эвазига сотиб олинган товарларнинг келиб тушишини расмийлаштириш ва ҳисобга олиш
Тавсияда:
– воситачилик шартномасини тузиш;
– топшириқ шартномасини тузиш;
– воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича олдиндан тўловни ҳисобга олиш;
– расмийлаштириш:
воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича товарни олиш учун ишончнома;
товарлар автотранспорт орқали етказиб берилганда ҳужжатлар;
воситачи (ишончли вакил) томонидан товар етказиб берилганда ЭТТЮ;
товарлар ўзининг шахсий автотранспортида етказиб берилганда ҳужжатлар;
товарлар ўзининг шахсий автотранспортида етказиб берилганда ЭТТЮ;
товарлар темир йўл станциясида қабул қилинганда ҳужжатлар;
станцияда темир йўл юк хати;
воситачи (ишончли вакил) топшириқни бажариш бўйича ҳужжатлар;
– воситачининг (ишончли вакилнинг) ҳисоботи;
– воситачи (ишончли вакил) томонидан тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактуралар;
– воситачи (ишончли вакил) томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича далолатнома.
Сиз товарларни бевосита етказиб берувчидан харид қилмасдан воситачи орқали харид қилишингиз ҳам мумкин. Бунинг учун қуйидаги шартномалардан бирини тузинг:
- воситачилик шартномаси
, унга кўра воситачи (комиссионер) сизнинг (комитентнинг) топшириғингизга кўра ҳақ эвазига қуйидаги ишларни амалга оширади:
– етказиб берувчини топади;
– ўзининг номидан у билан олди-сотди шартномасини тузади;
– етказиб берувчидан ўзининг номига товарларни харид қилади;
– товарни расмийлаштиради ва уни сизга беради.
- топшириқ шартномаси
, бунга кўра воситачи (вакил) ҳақ эвазига сизнинг (топшириқ берувчи) номингиздан ва сизнинг ҳисобингиздан қуйидагиларни амалга оширади:
– етказиб берувчини топади;
– сизнинг номингиздан у билан олди-сотди шартномасини тузади;
– етказиб берувчидан сизнинг номингизга товарларни харид қилади;
– товарни расмийлаштиради ва уни сизга ўтказади.
Воситачилик шартномасини тузганда нимага эътибор қаратиш лозим
Шартнома тузганда қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратинг;
1) комиссионер томонидан харид қилинадиган товар нархи бўйича шартлар. Масалан, қуйидагича бўлиши мумкин:
- комиссионер мулкни ундан юқори нархда харид қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган қатъий чекланган нарх;
- нарх шкаласи – харид қилишнинг дастлабки нархи ва қатъий суммада ифодаланган унинг эҳтимолий кўпайишининг кўрсаткичи (масалан, харид қилинган товарнинг бирлигига нисбатан 10 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ва бошқалар) ёки фоизларда (масалан, белгиланган дастлабки нархнинг 20 %идан ошмаган ҳолда);
2) топшириқни (қисман ёки тўлиқ, муддатида) бажариш учун маблағ билан таъминлаш шартлари;
3) товар бўйича ҳисоб-китоблар тартиби;
- ҳисоб-китобларда комиссионернинг иштироки билан (воситачилик ҳақини ҳисобга олган ҳолда товарларни харид қилиш билан боғлиқ пул маблағини комиссионерга ўтказиб берасиз, у эса ўз навбатида воситачилик ҳақини ўзида қолдирган ҳолда товарлар учун етказиб берувчига тўлайди);
- ҳисоб-китобларда комиссионернинг иштирокисиз (товарлар бўйича пул маблағини тўғридан-тўғри етказиб берувчига, воситачилик ҳақини эса комиссионерга ўтказиб берасиз. Бундай ҳисоб-китоблар учун асос бўлиб етказиб...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter