2024 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак
Тавсияда:
– 2024 йил июль ойи учун ЖШДС ҳисоб-китобида зарур бўладиган базавий маълумотлар;
– 2024 йил июль ойи учун ЖШДС қандай ҳисобланади:
оддий вазиятда;
имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда;
ўриндошнинг даромадидан;
ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказилганда;
нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқиш учун ҳақ тўланганда;
юридик шахсга турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахснинг даромадларидан;
норезидентнинг даромадидан.
2024 йил июль ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги базавий маълумотлар асосида ҳисобланг:
- иш соатлари сони:
5 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 184;
6 кунлик (40 соатлик) иш ҳафтасида – 181;
- 36 соатлик иш ҳафтасида – 162;
- иш кунлари сони:
5 кунлик иш ҳафтасида – 23;
6 кунлик иш ҳафтасида – 27;
- Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг даромадларига (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) 12 % ставка бўйича солиқ солинади
; - Ўзбекистон норезиденти бўлган жисмоний шахснинг меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадларига 12 % ставка бўйича ЖШДС солинади
; - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) январь-июль ойларида – 1 050 000 сўм
; - фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига (ШЖБПҲ) мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 0,1 %ини ташкил этади
; - ҳисоблаб чиқарилган ЖШДС суммаси ШЖБПҲга ўтказиладиган мажбурий ойлик бадаллар суммасига камайтирилади
.
Оддий вазиятда ЖШДС қандай ҳисобланади
Белгиланган солиқ базаси ҳамда солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда олинадиган даромад бўйича ЖШДСни йил бошидан ҳар ойда ортиб борувчи якун билан ҳисобланг
. Ўзбекистон резиденти бўлган жисмоний шахснинг барча даромадларига (дивидендлар ва фоизлар бундан мустасно) ягона 12 % ставка бўйича солиқ солинади
.
Январь-июль ойларида жами даромад 17 500 000 сўмни (2 500 000 х 7 ой) ташкил қилди.
Олинган даромадга 12 % ставка бўйича...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter