Товар қандай маркировкаланади, маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарима солмасликлари учун нима қилиш керак

20.05.2026
author avatar

Руфина МИРШАРИПОВА

бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш бўйича эксперт
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар;
– Маркировкаланадиган товарлар реестрида рўйхатдан ўтказиш;
– товарларни маркировкалаш;
– агрегациялаш;
– рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш турлари;
– мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар учун назорат саналари.

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:

  • Президентнинг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сон Фармони;
  • ВМнинг 08.04.2025 йилдаги 203-сон қарори;
  • Президентнинг 23.05.2025 йилдаги ПҚ-190-сон қарори;
  • Президентнинг 06.10.2025 йилдаги ПҚ-296-сон қарори;
  • ВМнинг 21.10.2025 йилдаги 662-сон қарори;
  • ВМнинг 23.01.2026 йилдаги 23-сон қарори;
  • ВМнинг 11.02.2026 йилдаги 56-сон қарори;
  • ВМнинг 19.05.2026 йилдаги 258-сон қарори.

Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар айланмага киритилгунга (бозорга чиқарилгунга) қадар:

  • «Asl belgisi» тизимидаги Маҳсулотлар каталогида рўйхатдан ўтказилган;
  • маркировкаланган;
  • агрегацияланган бўлиши керак.

Товарни маркировкалаш учун ким жавобгар эканлигини, маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жарималар солмасликлари учун нималарни ҳисобга олиш кераклигини кўриб чиқамиз.

Қайси товарлар мажбурий рақамли маркировкаланиши керак

Товарларни рақамли маркировкалаш 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этилмоқда . Қуйидагилар ушбу тизим билан қамраб олинган :

  • тамаки маҳсулотлари;
  • алкоголь ва пиво маҳсулотлари;
  • дори воситалари ва тиббий буюмлар, бунда 2026 йил 1 июлдан пилот лойиҳа доирасида, 2027 йил 1 июлдан эса мажбурий тартибда – ТИФ ТН кодлари 3002, 3006 10, 3006 60, 9021 90 900 1 бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар  ;
  • маиший техника;
  • сув ва салқин ичимликлар;
  • минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар: 2025 йил 1 майдан бошлаб – тажриба лойиҳаси иштирокчилари
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг