Бухгалтерлар учун батафсил тушунтиришлар:
Сменали иш графиги ва жамланган иш вақти ҳисобида «касаллик варақаси»ни қандай ҳисоблаш керак
«Компания ходимларининг бир қисми сменали график асосида ишлайди - ойига тахминан 15 та смена, ҳар бир сменада 12 соатдан. Улар учун йиллик жамланган иш вақти ҳисоби қўлланилади. Бу ҳолда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини ҳисоблаш тартиби қандай?»
Buxgalter.uz учун махсус Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат стандартлари бошқармаси бош мутахассиси Отабек БОБОМУРОТОВ саволга жавоб берди:
Мутахассиснинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Жамланган иш вақти ҳисобидаги ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси касалликдан олдинги ой учун ўртача соатлик иш ҳақи ва касаллик даврига тўғри келадиган иш графигидаги иш соатлари сонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Жамланган иш вақти ҳисобида кунлик ёки ҳафталик иш вақти давомийлиги иш куни ёки иш ҳафтасининг меъёрий соатларидан фарқ қилиши мумкин. Жамланган ҳисобни ҳисобот даври учун иш вақти давомийлиги иш соатлари меъёридан ошмаслиги шарти билан жорий этиш мумкин. Бунда ҳисобот даври 12 ойдан, кунлик иш (смена) давомийлиги эса 12 соатдан ошмаслиги керак
.
Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини барча ҳолларда ходимнинг ҳақиқий иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланг. Нафақани ҳисоблаш учун ўртача иш ҳақи Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган тартибда аниқланади
. Айрим ҳолларда, шу жумладан жамланган иш вақти ҳисобида ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди
.
Бугунги кунда бундай тартибни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Шунинг учун жамланган иш вақти ҳисобида ўртача иш ҳақини ўртача соатлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисоблашни тавсия этамиз, масалан, ишларни вахта усулида ташкил этишдаги каби. Вахта усулида, одатда, жамланган иш вақти ҳисоби ўрнатилади
.
Жамланган иш вақти ҳисобидаги ходимнинг ўртача иш ҳақи бўйича тўловда бир соат учун ўртача иш ҳақи аниқланади. Тўлов керак бўлган вақт оралиғига тўғри келадиган ушбу ходимнинг иш графиги бўйича иш соатлари сони тўланиши лозим
.
Ўртача соатлик иш ҳақини аниқлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи суммасини касаллик ойидан олдинги охирги тақвим ойида ишланган соатлар сонига бўлинг
.
Вақтбай иш ҳақи тизимидаги ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи касаллик ойидан олдинги охирги тақвим ойи учун тариф ставкаси (маош) миқдоридан ва унга касаллик ойидан олдинги 12 тақвим ойи учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар суммасининг 1/12 қисмини қўшиш орқали аниқланади
.
Нафақа суммасини аниқлаш учун ўртача соатлик иш ҳақини ходим ўз иш графигига мувофиқ касаллиги туфайли ўтказиб юборган соатлар сонига ва ходимнинг меҳнат стажини ҳисобга олган ҳолда ўртача иш ҳақининг фоизига кўпайтиринг
.
![]()